🤝07 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллигининг мажлислар залида Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимларининг Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов билан илмий учрашуви бўлиб ўтди.
⏺ Илмий учрашувда тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Жўрабек Чўтматов "ТЕРМИЗИЙ АЛЛОМАЛАР МЕРОСИДА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ РАДДИЯЛАР" мавзусида соҳа ходимлари билан сухбатлашди.
⏺Шу билан биларга, Ҳаким Термизийнинг донишмандлиги билан бир вақтда муфассир, муҳаддис, мутакаллим, фақиҳ ва сулук (тасаввуф) олими бўлгани ҳақида ва Ислом илмларига қўшган ҳиссалари ҳақидаги янги татқиқот натижаларини ва долзарб маълумотларни тақдим этди.
🔺Учрашув самимий ва кўтаринки кайфиятда таклиф ва мулоҳазалар билан якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати