• Home
  • Янгиликлар
  • Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Аълохон Махдум“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
Янгиликлар

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Аълохон Махдум“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Аълохон Махдум“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

7 июль куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари,  туманлар бош имом-хатиблари ҳамда  "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Аълохон Махдум“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Косонсой туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Косонсой туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари  Косонсой тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

photo_2025-07-08_00-02-59.jpg
photo_2025-07-08_00-03-02.jpg
photo_2025-07-08_00-03-04.jpg
photo_2025-07-08_00-03-07.jpg
photo_2025-07-08_00-03-09.jpg
photo_2025-07-08_00-03-13.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts