• Home
  • Янгиликлар
  • НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИДАГИ ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Янгиликлар

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИДАГИ ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧУСТ ТУМАНИДАГИ ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

⏺ 15 январ куни Чуст туманида вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов раҳбарлигида Чуст туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом хатиб, имом ноиблари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

🗣Йиғилишда тараққиётимизнинг янги даврида диний соҳада жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўз навбатида имом-хатиблик шарафли ва масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик билан қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун тинимсиз изланиб, хизмат қилишлари зарурлигига алоҳида урғу қаратилди.

🗣Жумладан, масжидлар имом-хатиб ва имом-ноибларини иш давомати, функционал вазифаларини бажариш, кийиниш маданиятига риоя қилиш бўйича шахсий намуна бўлиши лозимлиги ҳамда фуқораларни қабул қилиш кунини ҳам сифатли қабул қилишни айтиб ўтилди.

🗣Бундан ташқари, барча имом-хатиб ва имом-ноиблар ўзларига бириктирилган МФЙлар билан мунтазам алоқада бўлиб, ёшлар тарбиясига катта эътибор қаратиш, илм-маърифатга қизиқтириш ва ёш авлод келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратиш кабиларни алоҳида таъкидланди.

🗣Йиғилиш давомида Чуст туманидаги диний соҳа ходимлари фаолиятини янада яхшилаш юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Мураккаб даврда имом-хатибларнинг фаолликларини ошириш, ОАВдаги чиқишлари мазмун-моҳиятини яхшилаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш борасида тинимсиз хизмат қилиш каби жиҳатларига эътибор қаратилди.

✅ Учрашув якунида Чуст тумани масжидларига ишга тайинланган ёш соҳа ходимларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб, доимий изланиш, билим ва малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди. Бундай учрашувлар ёш имомларнинг касбий ўсиши, масъулияти ва жамият олдидаги бурчини янада чуқур англаб етишига хизмат қилиши қайд этилди.
 

photo_2026-01-16_21-54-11.jpg
photo_2026-01-16_21-54-14.jpg
photo_2026-01-16_21-54-17.jpg
photo_2026-01-16_21-54-23.jpg
photo_2026-01-16_21-54-26.jpg
photo_2026-01-16_21-54-29.jpg
photo_2026-01-16_21-54-31.jpg
photo_2026-01-16_21-54-35.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилоят  вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts