Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ва “Ҳаж-2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этдилар. Наманган шаҳар "Хазрати Лангар" масжиди ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф фикр, мулоҳазалари тингланди.
⏺Шунингдек нотинч бўлган хонадонларга ташриф буюриб уларга панд насиҳат қилдилар. Ўтказилган тадбир давомида кам таъминланган, ногирон ва беморларни холидан хабар олинди, маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати