• Home
  • Янгиликлар
  • Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
Янгиликлар

Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

5 январ куни Наманган вилояти бош имом хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Наманган туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
⚪️биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
⚪️иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
⚪️учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Наманган туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Наманган тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

photo_2026-01-05_22-01-01.jpg
photo_2026-01-05_22-01-04.jpg
photo_2026-01-05_22-01-07.jpg
photo_2026-01-05_22-01-10.jpg
photo_2026-01-05_22-01-13.jpg
photo_2026-01-05_22-01-17.jpg
photo_2026-01-05_22-01-19.jpg
photo_2026-01-05_22-01-23.jpg
photo_2026-01-05_22-01-26.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts