Жамият аъзоларига муносабат

МУСУЛМОНЛАР ҲАЁТИДА ВАҚТНИНГ АҲАМИЯТИ

МУСУЛМОНЛАР ҲАЁТИДА ВАҚТНИНГ АҲАМИЯТИ

Ислом таълимоти ялқовлик, лоқайдлик, бепарволик каби ёмон иллатлардан узоқда бўлишимизга, ундан паноҳ тилашимизга амр қилади, уйқудан эрта туришга ва хайрли амалларни қилишга, ёшлик, сиҳат-саломатлик, бойлик, бўш вақт ва дунё ҳаётини ғанимат билишга чорлайди.

Исломда ҳар бир инсон вақт ва умрни бекор ўтказмасликка буюрилган. Одамзод ҳаёти бу дунёда экинзор каби бўлиб, ҳосилини йиғиш эса охиратдадир. Шундай экан, банда энг муҳим нарсаси бўлмиш ҳар бир онини фойдасиз ишларга сарфламаслиги зарурдир. Агар замон ва умр қийматини билмай, уни беҳуда ишларга сарф этса, бошига шундай кунлар келадики, берилган муҳлат қадрини ва амаллар қийматини билади.

Бу пайтда одам фарзанди вақтини зое қилганига, умрини кераксиз ишлар билан ўтказганига пушаймон бўлади-ю, лекин унинг бу пушаймонлиги фойда бермайди, қанча надомат чекса-да, унга муҳлат берилмайди. Бу ҳолат одам фарзанди дунёдан узилиб, охиратга юзланган ва Роббисининг ҳузурига борган ҳолида содир бўлади. У ўзига озгина муҳлат берилса ва ўлими бироз ортга сурилса-ю, ёмон ишларини тўғрилаган, яхши ишларни қилган ва ҳаётини беҳуда ўтказмаган бўлар эдим, деб умид қилади, лекин бу пушаймонлиги фойда бермайди. Бу ҳолатдан Аллоҳ таоло ўз каломи — “Иброҳим” сурасининг 44-оятида хабар беради:

“Сен одамларни уларга азоб келадиган Кундан огоҳлантир. Ўшанда зулм қилганлар: “Эй Роббимиз, бизни озгина вақт қўйиб тургин, Сенинг даъватингни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз”, дерлар. Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?”

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўзларининг асосий ишлари — одамларни азоб келадиган кундан — Қиёматдан огоҳлантиришда бардавом бўлишни амр этмоқда.

Бу дунёда энг улкан зулмни қилиб, мушрик бўлиб Аллоҳга иймон келтирмай юрган золимлар Қиёматда кўзлари мошдай очилиб, ақллари кириб: “Эй Роббимиз”, деб қоладилар. Бу дунёда Роббга иймонлари йўқ эди. Унга бўйсунмас, эътиқод ҳам қилмас эдилар. Энди эса “Эй Роббимиз” деб қолибдилар! Ҳаёти дунёда қанчадан-қанча огоҳлантиришларга қарамай, Аллоҳнинг даъватини қабул қилмаган, Пайғамбарларга эргашмаган эдилар. Энди эса Қиёматнинг даҳшатларини кўриб, ўзларига нима бўлишини билиб, озгина муҳлат сўрашмоқда. Фақат озгина муҳлат бўлса бас, илоҳий даъватни қабул қиламиз ва Пайғамбарларга эргашамиз, деб сўз бериб, ялиниб-ёлборишмоқда. Ажабо, уларнинг бу ёлворишларига қандай жавоб берилар экан? Жавоб қуйидагича бўлади: “Бундан олдин сизларга завол йўқлигига қасам ичмаган эдингизми?” Яъни, яқиндагина биз заволга юз тутмаймиз, қайта тирилиш, ҳисоб-китоб, Қиёмат деган нарсалар бўлмаган гап, деб юрмаган эдингизми?

Иккинчи ҳолат эса, охират кунида савол-жавоб бўлиб, жаннат аҳллари жаннатга, дўзах аҳллари дўзахга киргизилаётган пайтда зоҳир бўлади. Бу онда дўзах эгалари дунёга қайтарилсак, солиҳ амалларни Роббимиз буюрганидек бажарар эдик, деб умид қилиб пушаймон бўлурлар, лекин бу ондаги надоматлари фойда бермас. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломининг “Сажда” сурасининг 12–13-оятларида марҳамат қилиб айтадики:

“Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб: “Эй Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз ишониб етдик”, дейишларини кўрсанг эди. Агар хоҳлаганимизда, ҳар бир жонга ўз ҳидоятини берар эдик. Лекин Мендан: «Албатта, жаҳаннамни жинлар ва одамларни жамлаб тўлдираман», деган сўз ҳақ бўлди”. (Сомий ибн Муҳаммад, “Вақофоту маъа ҳифзил вақт” китобидан)

Ҳа, бу иш Аллоҳ таоло учун осон эди. Аллоҳ инсонни айрича табиат билан яратди. Унга ақл берди. Ирода берди. Истак берди. Шаҳват берди. Пайғамбар юбориб, китоб нозил қилди. Ҳидоят ва залолат йўлини кўрсатди. Бу дунёдаги вазифасини тушунтирди. Одамлар ва жинлар ичидан кофирликни, осийликни танлаганларини қўшиб жаҳаннамга ташлаб, улар билан уни албатта тўлдираман, деган сўзим бор эди, шу ҳақ бўлди.

Инсон умри, вақти худди бир бойликка ўхшайди. Мол-мулкни ишлатишда тежамкор бўлганимиздек, ўтаётган лаҳзаларимизда ундан-да тежамкор бўлмоғимиз зарурдир. Зеро, мол-дунёни хоҳлаганда жамлаб, исталган жойга сарфлаш мумкин, лекин умр ва вақтни эса керак бўлганда тўплаб, эҳтиёж тушганда ишлатмоқнинг имкони йўқ. Ҳар бир дақиқа ва лаҳза ўтар экан, агарчи тўпланган мол-мулкнинг барчасини сарфлаган тақдирда ҳам, асло қайтариб бўлмайди.

Ҳукамолардан бири шундай дейди: “Ким кунини бекорга ўтказса, бир яхши амални қилмаса, инсонларга чиройли сўз ёки яхши муомалада бўлмаса, бир илм-у маърифат ҳосил қилмаса, у кунига жабр қилиб, ўзига зулм қилибди”.

Доно халқимизда бир мақол бор: “Вақтинг кетди — нақдинг кетди”. Ҳа, вақт гўё улуғ бахт кабидир, уни ғанимат билмаслик катта гуноҳдир. Кунлар, соатлар тинмай ўтса-ю, қайтиб келмас дақиқаларимизга бепарво бўлсак, бундан панд-у насиҳат олмасак, икки дунё саодатига асло мушарраф бўла олмаймиз. Албатта, оқил-у донишманд инсон атрофга ибрат назари билан боқади, дунёда кечаётган ҳодиса ва ўзгаришларга, олтиндан қимматли вақтни қадрлаш зарурлигини қалбида тасдиқлайди ва шунга мувофиқ иш тутади. (Сафар ибн Абдурраҳмон, “Аҳамиятул вақт ва қийматыл умр” китобидан)

Жамиятимиздаги барча инсонлар, улар ким ва қандай мавқега эга бўлмасинлар, айниқса, келажагимиз бўлган ёшларимиз, азиз фарзандларимиз олтиндан қиммат вақт ва ундан унумли фойдаланиш ва уни ғанимат билиши лозимдир. Бунинг учун ҳар бир киши ҳаётдаги масъулиятини чуқур англаган ҳолда иш тутмоғи зарур бўлади. Шунинг учун ёши улуғ кексаларимиз, муҳтарам ота-оналар фарзандларимиз таълим-тарбиясига бепарво бўлмаслиги, уларга ўз вақтларини тўғри, солиҳ фойдали амаллар қилишга сарфлашни ўргатишлари керак. Айниқса, шу кунларда уларни ҳур диёримизда илм масканлари эшиклари касб-ҳунар эгаллаш учун очиб берилганда вақтни ғанимат билиб, барча диққат-эътиборларини чуқур билим олишга ундашимиз даркор бўлади. Чунки бугунги кунимиз ва порлоқ келажагимиз ана шундай салоҳиятли фарзандларимиз қўлидадир.

Инсон ҳаётда ўз олдига маълум бир мақсадни қўйган бўлади, ана шу мақсадга эришишда вақтдан ва ўз имкониятидан ўринли фойдаланишни режага солиши айни муддаодир. “Вақтни зое қилиш” йўлида айрим кишилар тутган йўлдан мутлақо юрмаслик, балки инсонга берилган вақт ва ҳаёт муддати Яратган томонидан чегарали берилганини ва уни ўз ўрнида ишлатиш инсонга бу олам бахтини ва боқий дунё саодатини топиши йўлида асосий омил эканини яхши билиши керак бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилиб бундай дейди:

“Ҳар бир умматга (жазо учун) муҳлат (белгиланган). Қачонки, уларнинг муҳлати келар экан, (уни) бирор соат кечга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар”.

Агар инсон дурустроқ ўйлаб кўрса, ҳар қанча жидду жаҳд қилмасин, унинг ниҳояси бор. Ўлим уни амал қилишдан узиб қўяди. Қилган яхши амалларининг ажригина ўлимидан сўнг давом этиб туради.

Аллоҳ таоло барча инсонларни ўз йўлига ҳидоят қилишини, мусулмонларни вақтларининг сонияларини ҳам ғанимат биладиган, уни Ўзи рози бўладиган амаллар билан ўтказадиган бандаларидан қилишини сўраймиз. Барча уммати Муҳаммадияга Ўзи ва Расулининг муҳаббатини насиб этсин!

Насимхон Маматханов

Наманган шаҳар “Боқи Полвон” жоме
масжиди имом-ноиби

Related posts