Таълим тарбия

МЎМИН МЎМИНГА ОЗОР ВА АЗИЯТ БЕРМАЙДИ.

МЎМИН МЎМИНГА ОЗОР ВА АЗИЯТ БЕРМАЙДИ.

Мўмин мусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бир-бирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари таъкидланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло таълим бериб марҳамат қилади:

яъни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар” (Аҳзоб сураси, 58-оят).Шунингдек, ҳадиси шарифларда Аллоҳ таолога ва охират кунига имон келтирган киши азият беришнинг турли кўринишларидан сақланиши лозимлиги уқтирилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

яъни: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, меҳмонини эҳтиром қилсин!”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Бошқа бир ривоятда саҳобалардан бирлари Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули, қайси мусулмонлар афзал саналади?” – деб сўради. Шунда У зот: яъни: “Мусулмон мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан ўзини тийган кимсадир ”, – деб жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

 Минг афсуслар бўлсинки, кўча-кўйда, бозорларда ва жамоат жойларида арзимас сабаблар ортидан кишилар бир-бирларига озор бериб қўйишларини гувоҳи бўламиз. Айниқса, ҳаёлига келганини гапирувчи баъзи инсонлар ёки тайини бўлмаган ташқаридаги кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали мўмин-мусулмонларнинг шаънларини топташ билан уларга озор бераётганларини кўп учратмоқдамиз. Хусусан, улар динимиз ходимлари, шариатимиз аҳкомларини етказувчи илм аҳллари бўлган имом-хатибларни “ўзларича муҳокама қилиб”, ортларидан бемалол ғийбат қилмоқдалар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир.Шариатимиз бировга азият етказишдан қайтариши, азият берганга турли иқобларни белгилаши баробарида мўминлардан азиятни кетказганга жаннатни ваъда қилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлардан бир кишини хабарини бериб, шундай деганлар:яъни: “Бир киши йўл устида ётган дарахт шохини олдидан ўтиб қолиб: “буни мусулмонлар(нинг йўли)дан олиб ташлайинки, уларга азият бермасин”, – деган эди. Натижада ўша инсон жаннатга киритилди”

Динимизда киши атрофидаги инсонларга азият бермасликнинг ўзи ҳатто садақа қилганнинг савобига тенг экани айтиб ўтилган. Бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирига насиҳат қилиб, шундай деганлар:

яъни: “Одамларга ёмонлик қилишдан тийилинг. Зеро бу ҳам сизга садақа бўлур”, – дедилар (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ таола барча мўмин-мусулмонлар ўзаро бирдамликда ҳаёт кечиришликларини, бир-бирларидан ҳаёт қийинчиликларини аритиш пайида бўлишликларини насиб қилсин.

Маъсумхон Турғунов, 
 Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме  
масжиди имом хатиби 

Related posts