Раддия

МАЗҲАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ.

МАЗҲАБСИЗЛИК ДИНСИЗЛИККА ЙЎЛ.

 

Хозирда ўзларига салафийлик номини қўйиб олган сохта салафийлар, "мазҳаб шарт эмас, балки бу ширкдир" деган улуғ даъвони қилиб келишмоқда.

Халқимиз маънавий ҳаётида асрлар бўйи эътиқод, иймон, пок ақида собитлиги муҳим ўрин тутган. Шундан келиб чиқиб, халқимиз эътиқодини турли ғаразли хуружлар ва ҳамлалардан ҳимоя қилиш, ёшларга динимизнинг асл моҳиятини тўғри тушунтириш, мусаффо ислом ғояларини аҳоли, хусусан, ёшларга тўғри тушунтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Мамлакатнинг келажаги бўлган ёш авлод ҳар жиҳатдан – ҳам жисмонан, ҳам ахлоқан, ҳам маънан баркамол бўлиши лозим. Пағамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остидагиларингизга масъулсиз», дея марҳамат қилганлар.

Маълумки, Аҳли сунна вал жамоъа тўртта фиқҳий мазҳаб бўлиб, улар: шофиъий, моликий, ҳанбалий ва ҳанафий мазҳаблардир. Бу фиқҳий мазҳаблар исломда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, бугунги таҳликали кунда ақидада адашаётган, мутаассиб, ўзига жим-жимадор лақаб қўйиб, ўзини салафларга ташбеҳ қилаётган,(сохта) Салафийларнинг ноҳақ даъволарига зарба беришда асос бўлаётган бу мазҳаблар асосларини тутганлар адашмайдилар.

Шу мавзуда сўз юритар еканмиз аввало "мазҳаб " сўзини луғавий ва шариъатдаги таърифига мухтожмиз.

«Мазҳаб» сўзи араб тилида «кетди», «борди» маъносини англатувчи «заҳаба» феълидан олинган бўлиб, «йўл», «йўналиш» деганидир. Шаръий истилоҳда "тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир"

Минг афсуслар бўлсинки баъзан, "Мазҳаб "деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз деб бонг уриб,  Аллоҳни улуғ каломи ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадиси муборакларини, ўз раъйилари билан фаҳмлаётганлар ҳам йўқ эмас.Китоб ва суннатга тўғридан-тўғри эргашишни даъво қилаётган бу жамоалар мазҳаб алломаларини фикрига қарамаслик даъвоси билан ўзларини бошқалардан ажратиб кўрсатмоқдалар. Гўёки уларнинг ўзларигина мўминлардир. Ислом шариати гўёки уларнинг ўзларигагина хос бўлиб улардан бошқалар аҳли суннат вал жамоъат эмас.

Қуръони Карим ва Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ҳадиси муборакларини, уламоларимиз шарҳлари билангина фаҳмламоқга буюрилганмиз. Китобу суннатни ўзидан,  ўзимизча таъвил қилишдан эса қайтарилганмиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ҳақида раъй билан гапиришни ҳаром деганлар: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мендан эшитилмаган ҳадисларни (ривоят қилишдан) сақланинглар. Кимки менга ёлғонни нисбатини берса, у ўзига дўзахдан жой тайёрлабди. Кимки Қуръонни ўзича тафсир қилса, у ўзига дўзахдан жой тайёрлабди».

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки Қуръондан ўз раъйи билан гапирса, рост гапирса ҳам, хато қилган бўлади»;

Тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиш вожиб саналади. Бунга барча мусулмонлар уммати ижмоъ қилган. Ҳатто Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.

 Фатхиддин Ахунов,
Наманган шаҳар “Шайх эшон” жоме 
масжиди имом-ноиби

Related posts