Бола табиатан кичик жонзотлар билан яқин бўлиш ва уларни урганишга қизиқади. Шунинг учун бўлса керакки, 9—10 ёшлардаги Алишер Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» («Қуш нутқи») номли достонини жуда ёқтириб қолади ва дойим шу достонни такрорлаб тўради. Уша давр устозлар ўқувчиларни ўқиётган муқаддас диний ва дунёвий китоблардан ташқари қизиқарли асарларни ҳам тавсия этардилар. Мана шу услуб билан ёшларнинг хотирасини мустаҳкамлаш толиққанларида мутолаасига рағбатлантирар эдилар. Саъдий Шерозийнинг «Гулистон», «Бўстон» «Мантиқут-тайр» китоблари шундай китоблардан бўлган. Алишер Навойи «Мантиқут-тайр» достонидан илҳомланиб, «Лисонут-тайр» достонини ёзади ва унда кичик жонзотлардан қушларга эътибор қаратади. Шундай қушлардан бири Ҳудҳуддир.
«Лисонут-тайр» достонидаги Ҳудҳуд йўлбошчи қилиб олиниши айнан Навоийнинг илмий маълумотлари қуръон карим билан чамбарчас эканлигига далолат қилади. Қуръон каримнинг Намл сурасидаги Сулаймон алайҳиссаломнинг қуш ва ҳайвонлар тилини билганлари, Ҳудҳуд Сулаймоннинг сув ва душман қўшини жойлашган ерларни кўрсатиб берадиган қидирувчиси бўлгани ҳақида келтирилади. Нега айнан Ҳудуд қуръонда келтирилган ва Навоий элчи қилиб Ҳудҳуд қушини олган?
Ҳудҳуднинг ўзига хос жиҳатлари бор.
У вафодор қуш саналиб, бир марта уйланади. бирор жойда овқат ёки сув топса, урғочисини чақиради. Овқатни бир ўзи емай, жуфти билан ейди. Агар жуфтини топа олмаса, сайраганча уни қидириб юради. Агар жуфти вафот этса, ҳар гал уни эслаганда, сайраб, хотирлайди. Жуфти билан бирга учган маконларига боради. Бошқа урғочи билан жуфтлашмай, умрининг охиригача сайраб юради.
У сувни узоқдан кўради. Араблар кўзи ўткир одамларни «Унинг кўзи ҳудҳудникидан ҳам ўткир» деб айтадилар.
У нафақат ер усти балки ер остидаги сув бор жойларни сезади. Ҳудҳуднинг замонавий номларидан бири – «сув муҳандиси» дейилади.
Ҳудҳуд минглаб километр масофаларга қийналмай, чанқамай, оч қолмай уча олади. Бу қуш ўртача 10 йил яшайди. Бошқа кўп қушлар каби у ҳам муҳожир қушлардан саналади. Илиқ ҳаволи минтақаларни ёқтиради. У яна тозаликсевар қуш бўлиб, покиза, турли заҳарли кимёвий газлар ва моддалардан холи бўлган ҳудудларда яшашни ёқтиради. У хавфни сезса, бошидаги тожини тикка қилиб, омонлик пайтида тожини тушириб олади.
Кейинги ўрганишлардан маълум бўлишича, ҳудҳуд почтачилик хизматини маҳоратли бажариб, мактубни керакли манзилга етказишда кабутарлардан кўра аниқ ва тезкорроқ экан.
Обидхон Икрамов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакили биринчи ўринбосари: