Таълим тарбия

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ

Айтишларича, бир донишманд ўз вақтини уч қисмга тақсим қилган экан. Бир қисмини хожасини хизматини адо этишга, иккинчи қисмида эса Аллоҳ таолога ибодат қилиш билан машғул бўлишга, қолган қисмини илм олишга сарфлаган экан. 

Ҳадиси Шарифда: "Чиндан бўлса ҳам илм изла", дейилади. Дунёга келган барча одамларга илм олишни тарғиб ва ташвиқ қилиниши шундан. Улуғ тобеин Ато ибн Абу Рабоҳ ўз нафсининг фойдасиз нарсалардан лаззатланишига йўл бермади. У ортиқча гап сўз ва ишларга вақтини сарфламаслиги оқибатида ўз асрининг етук олими мартабасига кўтарилди.

Бугунги кунда Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, жаннатмонанд гўзал юртимиз да илм ўрганмоқчи бўлган одамга хоҳ дунёвий бўлсин, хоҳ диний илм олиш бўлсин барча ўқув даргоҳлари мавжуд. Фақат бунга биз ота-оналар жиддий этиборимизни қарата олмаяпмиз. 

Мусаъаб ибн Зубайр ўғлига деди: "Эй ўғлим илм олгин. Агар молинг бўлса У сенга кўрк-жамол, агар молинг бўлмаса илм сенга мол бўлади", дедилар. Абдулмалик ибн Марвон ўғилларига насиҳат қилди: "Эй болаларим, илм олинглар. Магар саййид янглиғ мартабангиз ошади. Агар ўртаҳол бўлсангиз саййид янглиғ бўласиз. Агар оддий (авом) бўлсангиз хорлиқ кўрмайсиз",  деб марҳамат қилдилар. 

Агар ҳамма илмларни эгаллаш иложи бўлмаса у ҳолда энг муҳим ва энг керакли илмга эътибор қаратиш лозим. 

Илмлар ичида энг яхшиси ва афзали дин илмидир.

 Чунки инсонлар дин илмини билиш туфайли тўғри йўл топадилар ва уни билмаслик туфайли адашади-лар. Адашиш натижасида ватанига хоин бўлиб қолишлиги ҳамда ота-онанинг, юртнинг қарғишига қолиш эҳтимоли бор. Барчаларимизнинг солиҳ фарзандларимизга манфаатли илм эгаси бўлишликни, келажакда юртига сидқидилдан хизмат қилишликни насиб қилсин.

Зуҳриддин Турдиматов,    
Учқўрғон тумани “Нурмуҳаммад бува” жоме   
масжиди имом хатиби.

Related posts