Жамият аъзоларига муносабат

БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР

БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАР

Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари қуйидагича мадҳ этилган:  "Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!" (Қалам сураси, 4-оят). 

Ушбу буюк хулқ мўмин -мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қўйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар: 

    1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш; 

    2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик; 

    3. Кечиримли бўлиш; 

    4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик; 

    5. Кўп кулишдан сақланиш; 

    6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик; 

    7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш; 

    8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш; 

    9. Оз таом билан кифояланиш; 

    10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик; 

    11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик; 

    12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик; 

    13. Ширин сўзли бўлиш; 

    14. Фақат рост гапни гапириш; 

    15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш; 

    16. Баҳиллик қилмаслик; 

    17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш; 

    18. Жамоат намозига кечикмаслик; 

    19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда "Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм" дешиш; 

    20. Кўп гапиришдан тийилиш; 

    21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш; 

    22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш; 

    23. Доимо мисвок ишлатиб юриш; 

    24. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш; 

    25. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;

    26. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш; 

    27. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш; 

    28. Ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш; 

    29. Саломни кўпайтириш; 

    30. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар. 

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин. 

 

Қосимхўжаев Иброҳим,
Наманган шахар Ғойибберди махдум жоме 

масжиди имом-хатиби

Related posts