Таълим тарбия

ЙЎЛЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ – МУСУЛМОН ОДОБЛАРИДАНДИР

ЙЎЛЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ – МУСУЛМОН ОДОБЛАРИДАНДИР

Ислом динида ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби, йўл ва ундан фойдаланиш, транспорт ва ундан фойдаланиш борасида ҳам ўзига яраша тартиб – қоидалари, одоб – ахлоқлари мавжуд. Қуйида йўл ва йўлдан фойдаланиш, улов ва уловдан фойдаланиш борасидаги баъзи одоблар ҳақида сўз юритамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида ерни бизлар учун ёйиб қўйгани, унда йўллар барпо қилиб қўйгани ҳақида эслатади. Хусусан Нуҳ сурасида:  “Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди, унда сиз кенг йўлларда юришингиз учун”. Нуҳ сурасининг 19-20 оятлари. 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси шарифларида одамлар зиммасида йўлнинг ҳам ҳаққи борлигини айтганлар ва хусусан Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Йўлга ўз ҳаққини беринглар”, деганлар. 

Ибни Нужайм ас-Мисрийнинг “Ал-Баҳр ар-роиқ шарҳ канз ад-Дақоиқ” асарларида: “Ислом шариатида кўра, бошқаларга зарар етказмаслик ва харомдан сақланиш шарти билан, йўлдан фойдаланиш мубоҳ ҳисобланади” дейдилар. 

Йўлдан фойдаланиш мубоҳ бўлиши учун киши йўлнинг ҳақларига, ҳаракат қоидаларига, шаръий кўрсатмаларга роия қилиниши шарт. Агар бу қоидаларга амал қилинмаса, йўлда юриш макруҳ ёки харом бўлиб қолиши ҳам мумкин. 

Йўл ҳамманинг мулки бўлгани учун, бошқаларга зарар етказиш, омманинг ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади. 

Йўл ҳаракати қоидларига амал қилиш машина ҳайдаш ва йўлда юришнинг мубоҳ бўлишининг асосий шартларидандир. Оддийроқ қилиб айтганда, шу қоидаларга амал қилсакгина бизга машина бошқариш ва йўлдан фойдаланиш жоиз бўлади. Агар бу қоидаларни бажармайдиган бўлсак, бизларга бу ишлар ножоиз бўлади. 

 Мақсад шаръий бўлсин. 

Чунки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг машҳур ҳадисларига кўра барча амаллар ниятга қараб баҳоланади. 

Ибн ҳажар роҳимаҳуллоҳ: “Албатта, Аллоҳ таоло уловларни миниш ва зийнат учун яратган.  Ким уларни мана шу мақсадда ишлатса, бу унга мубоҳ иш бўлади. Ким уларни тасарруфида ибодат қасдини қўшса, уловни бошқариши мустаҳаб бўлади. Агар уларни тасарруфида ма`сият қасдини қўшса, уловни бошқариши гуноҳ бўлади” деганлар. 

Машина сотиб олишда, минишда ниятни чиройли қилиб олайлик! Фахр, мақтанчоғлик, кибр учун бўлмасин. 

Агар вақтни тежаш, илм талаб қилиш, ибодатга бориб-келиш, оила ишларида енгилликни жалб қилиш, қариндош-уруғлар билан борди-келди қилиш ва шунга ўхшаш ниятларни қиладиган бўлсак, ҳар бир ҳаражат ва ҳаракатларимизга ажр оламиз. 

Ривоятларда келадики, бир киши уй қуриб, хонанинг бир тарафидан бир кичик туйнук очибди. Уйига меҳмон бўлиб келганлардан бири бунинг сабабини сўрабди. Уй эгаси меҳмонга уйга ёруғ тушиши учун бу туйнукни очқанини айтибди. Шунда ҳалиги олим меҳмон: “Эҳ, агар шуни азон эшитиш учун, деб ният қилган бўлганингда эди, улуғ савобларни олган бўлар эдинг, ёруғ ҳам тушаверган бўлар эди”, деган экан. 

Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ҳам бўлиши керак. 

Улов яроқли бўлиши лозим бўлгани каби, ҳайдовчи ҳам уловни бошқаришга ҳам ма ъ нан, ҳам жисмонан лаёқатли бўлиши, шу билан бирга тажриба ҳам бўлиши керак. Акс ҳолда, ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ҳаётини ҳавф остига қўяди. Бу эса, шар ъ ан харом амал ҳисобланади.

Машинани оддий восита деб билайлик. Унга ортиқча кўнгил қўймайлик. 

Баъзи кишилар машинани ўз хаётидаги бош мақсад деб билишади. Моддий нарсаларга кўнгил қўйиш инсонда кўплаб хатоларни қилишига сабаб бўлади. Биздаги энг катта хатолардан бири арзонроқ машина эгаларига енгил назар билан қараймиз, қимматроқ машина эгаларига йўл бериб юборамиз… билмаймиз-ки, ўша оддий машинанинг эгаси Аллоҳнинг наздида қанчалар улуғ бўлиши мумкин… Машина қанчалик даражада қиммат бўлмасин, қанчалик даражада чиройли бўлмасин у одамдан ва одамнинг ша ъ нидан устун бўлмайди.

Машинани болаларга, уловни минишга лаёқати йўқ кишиларга берилмайди. 

Аллоҳ таоло Нисо сурсининг 5 – оятида:  “Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эси пастларга берманг” деган. 

Имом Замахшарий: “Эси пастлар – молларини исроф қиладиган, уни керакмас ўринларга сарфлайдиган, уни яхшилашга ва тўғри тасарруф қилишга қудрати етмайдиган кишилардир” деган эканлар. 

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллогу алайҳи васаллам: “Мусулмон киши биродарига қурол ялонғочласа, то уни қинига солмагунича, фаришталар унга ла ъ нат айтаверишади” дедилар. 

Замонамиз уламолари: “Уловни белгиланган қоидаларга хилоф равишда ҳайдаб, кишиларнинг ҳаётига таҳдид солаётган ҳайдовчи ҳам ушбу ҳадис тахдига дохил бўлади” дейдилар.

Тезликни ме ъ ёридан оширманг. 

Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 63 – оятида:  “Роҳманнинг бандалари эйр юзида тавозе ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, “Саломат бўлинг” дейдиганлардир” дейди. 

Демак, Аллоҳнинг суюкли бандалари ҳоҳ уловда бўлсин, ҳоҳ пиёда бўлсин камтарона, мулойимлик, оғир – босиқлик билан, бировга зиён етказмасдан юрадиган кишилар экан. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий алайҳиссалом: “Ким ўз биродарига темир ўқталса, то уни қўймагунча фаришталар унга лаънат айтаверади” деган эканлар.

Машинани бировларни қўрқитадиган, уларнинг ҳаётини таҳликага соладиган даражада тез миниш ушбу ҳадисда айтилган ишга тўла мос тушади. Ҳатто, жамоат намозига кеч қолаётган кишига ҳам тез юришга руҳсат берилмайди. 

Белгиланган тезликдан юқори юриш мақбул бўлмагани каби, жуда секин юриш ҳам мақталмайди. Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 19-оятида:  “Юришингда мўтадил бўл…” деган. 

Бу ҳукм ҳайдовчига ҳам, пиёдага ҳам бирдек та ал луқли. Ўта даражада тез юриб бошқаларга ҳавф ҳам туғдирмаслик керак, шу билан бирга, ўта даражада секин юриб бошқаларни вақтини олмаслик, сун`ин тирбандликни юзага ҳам келтирмаслик керак. 

Машинани тўхтатишга тўғри келадиган бўлса, бошқаларга ҳалақит қилмайдиган қилиб тўхтатилади. 

Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Бирортангиз ўзи учун раво кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди” дедилар. 

Шундай экан, кўчада бизга бошқа кишилар қандай чиройли муомала қилишларини ҳоҳласак, бизлар ҳам бошқаларга шундай чиройли муомала қилайлик. 


Алишер Шарипов,  
Наманган ша ҳ ри Мавлоно Алиюл қори жоме 
масжиди имом-хатиби

Related posts