📝Бугун, 7 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблар ҳамда "Ҳаж-2024" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи аъзолари учун Наманган шаҳридаги “Махдум эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Наманган шаҳрида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.
🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2024” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш;
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.
🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Наманган шаҳрида фаолият олиб борди. Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллигининг матбуот хизмати