🔹Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ёшлар билан дилдан суҳбат олиб бордилар ва ёш диний соҳа ходимларини фикр мулоҳазаларини тингладилар.
🔹 Мусохон домла ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар. Учрашув сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини "Ёшларга насиҳатим" китобларини тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати