Янгиликлар

Ёш диний соҳа ходимлари билан учрашув.

Ёш диний соҳа ходимлари билан учрашув.

🔹Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов  ёшлар билан дилдан суҳбат олиб бордилар ва ёш диний соҳа ходимларини фикр мулоҳазаларини тингладилар.

🔹 Мусохон домла ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар. Учрашув сўнгида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини "Ёшларга насиҳатим" китобларини тарқатилди.

 

photo_2024-09-25_17-08-23.jpg
photo_2024-09-25_17-08-27.jpg
photo_2024-09-25_17-08-32.jpg
photo_2024-09-25_17-08-34.jpg
photo_2024-09-25_17-09-01.jpg
photo_2024-09-25_17-09-05.jpg
photo_2024-09-25_17-09-08.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts