Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Чуст туманида жойлашган “Эшон суфи бобо” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашдилар. Тадбирда маҳалла аҳли, нуронийлар, уламолар иштирок этдилар.
Вилоят бош имом-хатибининг ушбу жомега ташрифлари чоғида мутахассислар билан учрашиб қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати