📢 15-август куни Чуст туманидаги “Саид Насимхон тўра” жоме масжидида тадбиркорларимиз ҳомийлигида яқинлашиб келаётган янги ўқув йили муносабати билан болажонларга мактаб ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилинди.
🦅Яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан ота-оналар ва ўқувчи ёшлар муборакбод этилди.
🤲Тадбир сўнгида юртимиз равнақи ҳамда ёшларимизнинг баркамол бўлиб улғайиши учун хайрли дуолар қилинди.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати