Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган энг буюк неъмат – бу ақлдир. Ҳанафий мазҳаби уламолари айнан шу неъматни сақлашни диннинг асосий мақсадларидан бири деб биладилар. Шунинг учун ҳам ақлни заифлаштирадиган, уни йўқотадиган ёки бошқарувдан чиқарадиган ҳар қандай нарса — қатъиян ман этилган.
Гиёҳванд моддалар ва ақилга, соғлиққа зиён қилувчи псиҳатропик моққалар ҳукми
Ҳанафий фиқҳига кўра:
Маст қилувчи ҳар қандай нарса — ҳаром
Бу фақат ичимлик (масалан, ароқ) билан чекланмайди
Балки гиёҳванд моддалар ва психотроп воситалар ҳам шу ҳукмга киради
Уламолар “мастлик”ни кенг маънода тушунтирадилар:
яъни инсоннинг ақли, идроки ва назоратини сусайтирадиган ҳар қандай модда — ҳаром ҳисобланади.
Динимизда бу нарсалар нега бу қадар қатъий тақиқланган?
Ҳанафий мазҳаби беш асосий нарсани ҳимоя қилади (мақосид аш-шариъа):
1.Дин, 2. Жон, 3. Ақл, 4. Насл, 5. Мол
Гиёҳванд моддалар айнан ақлни йўқ қилади, инсонни ўзини ва бошқаларни англамайдиган ҳолатга олиб келади. Бу эса инсонни бошқа катта гуноҳларга ҳам етаклайди.
Динимиз харом қилган бу нарсаларни дунёдаги ҳалокатли оқибатлар.
Гиёҳвандлик — бу фақат шахсий муаммо эмас, балки жамиятни емирадиган балодир:
Соғлиқнинг емирилиши – тана аста-секин нобуд бўлади.
Оила бузилиши – ишонч йўқолади, меҳр совийди.
Қашшоқлик ва жиноят – моддага қарамлик инсонни ҳар қандей харом ишларга мажбур қилади.
Ёшликнинг барбод бўлиши – энг катта йўқотиш айнан шу
Бир дона “синаб кўриш” — кўпинча бутун умрга занжир бўлиши мумкин.
Охиратдаги жавобгарлик
Ҳанафий мазҳаби ақидасига кўра:
Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш — катта гуноҳ
Бу ишни ҳалол деб билмаса, инсон иймондан чиқмайди, лекин оғир жазога лойиқ бўлади
Ҳар бир маст ҳолатда қилинган амал учун ҳам жавоб берилади
Инсон ақлини ўзи йўқотган бўлса, бу узр бўлолмайди. Чунки у бу ҳолатни ўзи танлаган.
Дини ислом қайтарган, харом қилган бу нарсалардан қутиш учун улуғ зотлар тавсия этган нажот йўли бор
Энг муҳим ҳақиқат: ҳар қандай қарамликдан чиқиш мумкин.
Тавба – чин юракдан қайтиш
Ёрдам излаш – оила, дўстлар, илмли инсонлардан, мутахассислар маслаҳатларига суяниб амал қилиш.
Муҳитни ўзгартириш – ёмон одатлардан ва ёмон инсонлардан узоқлашиш.
Иймонни мустаҳкамлаш – ибодат, зикр, Қуръон ўқиш ва эшитишни билан
Аллоҳнинг раҳмати кенг — ким қайтса, У қабул қилади. Яратган Роббимиздан нусрат сўраб дуолар қилишлик.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак
Гиёҳвандлик — лаззат эмас, секин ўлимдир.
инсондан нафақат соғлиқни, балки ақлни, ор-номусни ва охиратни ҳам тортиб олади.
Ҳанафий мазҳаби бу балога қарши қатъий туради, чунки у инсонни инсон қиладиган энг муҳим неъмат — ақлни ҳимоя қилади.
Унутманг бир лаҳзалик “синов” бир марта фойдаланиб кўриш умр бўйи пушаймонлик бўлиши мумкин.
Сабр ва тўғри йўл эса — ҳақиқий нажотдир.
Муҳаммадшокир Бобохўжаев,
Норин тумани “Умарҳўжа эшон” жоме
масжиди имом хатиби