• Home
  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланди
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланди

Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами ҳамда 2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан бугун 9 сентябрь куни Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов ҳамда
ўқитувчи-мударрис, ходим ва талабалар ҳамда фахрий устозлар иштирокида «Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз» шиори остида тадбир ташкил этилди. 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.
Тадбирни билим юрти ўқитувчиси Адхамжон Отаханов олиб борди.

🔹Тадбирни очиб бериш ва янги ўқув йили билан ҳамда 1-курс талабаларини табриклаш учун сўзни билим юрти мудири Қобилжон Мирзабаевга берилди.
Нотиқ ўз сўзида Авваламбор барчаларингизни Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрами ва янги 2024-2025 ўқув йили бошланиши муносабати билан ЎМИ раҳбарияти, билим юрти жамоаси ҳамда шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айласин!
Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги, онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ўтган давр мобайнида ислом дини равнақи учун кенг имкониятлар яратилди. Нотиқ ўз сўзи давомида биринчи курсга қабул қилинган талабаларни табриклаб келажакда омадлар тилади.

🔹 Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хотамовга берилди. 
Нотиқ ўз сўзида иштирокчиларини байрам билан табриклаб одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир. Дарҳақиқат, ҳар бир фарзанд шахсий таълим-тарбия билан шаклланади. Демак, таълим-тарбия келажак  пойдевори ҳисобланади. Шундай экан, одоб-ахлоқ билан  фарзандларни  ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она Ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

🔹Шунингдек Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов талабаларга ўзларини керакли панд-насиҳатларини бериб, 
инсон тарбия жараёнида яхши хулқ-атворга, одатларга ва ақл-фаросат омилларига эга бўлган бўлса, ҳаёт сабоқларини шунчалик яхши англайди ва яхши ишларни амалга оширади, ва аксинча, қанчалик тарбияси кам, ҳаётий кўникмалари оз бўлса, бундай шахс баъзан билиб ёки билмай ёмон ишларга қўл уради деб мадрасани эртанги равнақи учун муҳим кўрсатмаларини бердилар ва шунингдек бошланган ўқув йилини хайрли ва баракали бўлиши учун дуо қилнди. 

🤲 Тадбир давомида Қуръон карим тиловати ўқилиб, фахрий устоз Абдулҳай домла талабалар ҳаққига, халқ фаровонлигини янада юксалтириш йўлида олиб бораётган хайрли фаолиятларида яратганнинг Ўзи мададкор бўлишини сўраб, дуо қилинди.

photo_2024-09-10_09-40-58.jpg
photo_2024-09-10_09-41-01.jpg
photo_2024-09-10_09-41-04.jpg
photo_2024-09-10_09-41-08.jpg
photo_2024-09-10_09-41-12.jpg
photo_2024-09-10_09-41-15.jpg
photo_2024-09-10_09-41-19.jpg
photo_2024-09-10_09-41-22.jpg
photo_2024-09-10_09-41-24.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts