Аёллар саҳифаси

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР

ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДАДИР

 Яқинда италиялик бир бойвачча йигитнинг ажойиб ҳикоясини эшитиб таъсирландим. Адашмасам исми италияликларга хос бўлмаган Зарре эди. Унинг отаси бир неча завод-фабрикалари бо анчагина давлатманд киши экан. Отасининг давлати соясида фақат ўйин-кулгу, маишатданбоши чиқмайдиган йигитнинг отаси ногаҳон вафот этибди. Онасининг ўғлимнинг энди эси кириб қолар, отасининг ишларини давом эткизар, деган умидини фарзанд тез орада пучга чиқарибди. У ҳамон онасидан маишати учун эрталаб пул сўрар, агар озроқ берса тўполон чиқарар, кўчага чиқиб кетаётиб онасини бир шапалоқ уриб кейин чиқиб кетар экан. Кечгача қилар иши еб-ичиб, кайфу сафо қилишдан иборат экан.

Бир куни Рим марказидаги барда кайф суриб ўтирса бир мусофирнамо одам келиб унинг елкасига қўлини қўйибди. Зарре унга нега кайфимнм бузяпсан дегандай ёвқараш қилибди. Мусофир ундан бир миқдор қарз бериб туришини илтимос қилибди. “Худо хоҳласа бир ҳафтада қайтараман”- дебди у. Зарре сўралган пулни бармоқлари орасига қистариб елкаси оша мусофирнинг юзига ҳам қарамай, гадойга бергандай узатибдида, “Тезроқ бу ердан қроангни ўчир”- дебди. Бойваччанинг ҳаёти мана шу тарзда давом этаверибди. Бир ҳафта ўтгач, яна ўша ерда кайф суриб ўтирган Зарренинг елкасига биров секин қўлини қўйибди. Қараса ўша мусофир олган қарзини узатиб турган эмиш. “Мен бу пулдан аллақачон кечиб юборган эдим, қанақа одамсан олган пулингни қайтариб нима қилардинг”- дебди.

-Диним ваъдамда туришимни, омонатга хиёнат қилмаслигимни, ёлғон гапирмаслигимни тақозо қилади, - дебди мусофир.

-У қандай дин экан? – сўрабди Зарре.

-Ислом.

-Ислом?! У ахир ўлдиришга буюрадиган дин эмасим?!

-Йўқ менинг диним ким бўлишидан қатъий назар барчага яхшилик қилишни буюрган.

Шу пайт негадир зарренинг эсига онаси тушиб қолибди, чунки Зарре ҳар куни онасига шапалоқ тортса ҳам у боласининг ортидан чўқинтириб бир нималарни пичирлаб қолар эканда.

Дининг онанга нималар қилишни буюради?- сўрабди у. Бу гал унинг овозида самимийлик бордай туюулибди мусофирга. 

-Динимиз оналарга фақат яхшилик қилишни буюрган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Жаннат оналар оёғи остида эканини айтганлар. 

-Қандай ҳилиб сенинг динингга кириш мумкин?

Бу ердан нарироқда Ислом дини маркази бор. Хоҳласанг у ерга бошлаб бориим мумкин.

Зарре бир оз ўйга чўмиб қолибди. Бу пайт аср намози вақти бқлиб қолган экан, мусофир узр сўраб бир четдаги сайхонликда жойнамозини ёзиб намоз ўқишга тутинибди. Заррега мусофирнинг ибодат тарзи ҳам ўзгача таасурот берибди. Мусофир намоздан фориғ бўлгач, у билан бориб бошқатдан қўл бериб сўрашибди ва “Исминг нима?”- дея сўрабди. “Исмим Абдуллоҳ”- дебди мусофир. “Мен ҳам мусулмон бўлсам сендай ибодат қиламанми? Менга ибодат қилишни ўргатасанми?” –сўрабди қндайдир умид ва илинж билан. “Бажону-дил ўргатаман”- дебди Абдуллоҳ. Шу-шу бу ики йигит тез-тез кўришиб суҳбатлашиб турадиган бўлишибди.

Зарре ҳар куни уйидан чиқар пайт онасининг пешонаси ва қўлидан ўпиб кўзига суртишни одат қилибди. Онаси ўғлидаги бу ўзгаришлардан жуда хушнуд экан, шу билан бирга бу ногаҳоний ўзгаришлардан унинг кқнглида қандайдир хавотир бор экан. Бир куни онанинг дилидаги гаплар дилига чиқибди: “Болажоним,- дебди онаси бироз хадек аралаш,- сендаги ўзгаришлардан жуда мамнунман ва шу билан бирга кўнглимда қандайдир хавотир бор. Сенга нималар бўляпти, сендаги ўзгаришларнинг сабаби нима?” “Онажон, мен дунёдаги энг инсонпарвар бўлгандин-Исломни қабул қилдим”. “Қандай қилиб, у ахир одамларни ўлдирадиган, зўравонлик динику?! Наҳотки сен ўшандай динни қабул қилган бўлсанг!” “Йўқ онажон, мен ҳам аввл шундай деб юрар эдим, ислом асло зўравонликни тарғиб қиладиган дин эмас экан. Аксинча у менинг кўзимни очди. Ислом дунёда мен учун дунёда энг юксак мақомга эга бқлганонажонимнинг қандай юқори мартабали инсон экнини, жаннат унинг оёқлари остида эканини англатди”.

Зарренинг онаси ҳайрону лол эди. У насроний динига эътиқод қиладиган аёл, ўғли эса ўзга бир динга кириб кетибди. Бу ҳол уни анча ўйлантириб қўйди. У ўғлининг мисли кўрилмаган даражада ўзгариб кетганини, доимий равишда маишат ва ичкиликдан боши чиқмайдиган йигит покиза, тартибли ва тавозеъли бўлиб қолганини ўйларкан, ўзида ҳам шу динга нисбатан хайрихоҳлик пайдо бқлаётгани сезди. Ўғли келса ислом дини ҳақида ундан кўп нарсаларни сўрашни кўнглига тугиб, бироз ҳотиржам бўлиб ўрнига ёнбошлади.

 

Лутфуллоҳ Давлатов,

Чортоқ тумани “Султон Саид” жоме
 масжиди имом-хатиби 

Related posts