• Home
  • Янгиликлар
  • Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.
Янгиликлар

Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

2 февраль куни Наманган вилояти бош имом хатиби устоз Абдуллоҳ домла Саматов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Худойберди Эшон“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Уйчи туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
⚪️биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
⚪️иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
⚪️учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Уйчи туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Уйчи тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

photo_2026-02-02_17-36-51.jpg
photo_2026-02-02_17-36-55.jpg
photo_2026-02-02_17-36-58.jpg
photo_2026-02-02_17-37-01.jpg
photo_2026-02-02_17-37-03.jpg
photo_2026-02-02_17-37-06.jpg
photo_2026-02-02_17-37-09.jpg
photo_2026-02-02_17-37-12.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts