Жамият аъзоларига муносабат

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ОЛИЙ МАҚСАД.

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ОЛИЙ МАҚСАД.

Маълумки, Тинчлик карор топган юртда хотиржамлик хукм суради, жамиятда ҳар томонлама юкса лиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садокати, мехр-мурувватининг самимий бўлиши ҳам асосан юрт тинчлигининг самарасидир. Агар истиклол йилларига назар ташласак, пойтахтимиз, вило ят марказлари, шаҳар-қишлоқларимиз, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй бер ганига гувоҳ бўламиз. Юртимиздаги хотиржамлик ва баркарорлик туфайли хонадонларда тўю томо шалар, байраму шодиёналар булмокда. Бу неъмат ларга чин маънода шукрона килиш ва уларнинг кадрига етиш керак.

Агар нотинчлик хукм сураётган юртларга назар ташласак, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикка минг бора шукр киламиз. Баркарорликни таъмин лашга локайдлик, бепарволик билан караш, бу бо рада тегишли маънавий-маърифий ва амалий иш ларнинг амалга оширилмаслик, ёшларни ўз ҳолига ташлаб кўйиш, уларни ота-она, оила ва жамият на зоратидан четда колдириш оқибатида жамиятда парокандалик вужудга келади.

Бугунги кунда Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган террорчилик ҳаракатларининг ди нимизга хеч кандай алокаси йўқ. Чунки тинчлик, инсонпарварлик ва раҳм-шафқат дини бўлган Ислом ҳеч качон зўравонликни, бировлар жонига касд килишни, адолатсизликни таргиб килмаган. килмайди ҳам. Куръони карим бундай таълим беради:

"Бирор жонни (бузғунчилик ва карокчилик каби) фасод ишларни килмаган инсонни ўлдирган кимса худди бутун инсониятни ўлдирган кабидир" (Моида сураси, 32-оят).

"Ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий колишдир" (Нисо сураси, 93 оят.

"...ўзларингизни ўлдирманглар, албатта Аллох сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сура си, 29-оят).

"Ва барчаларингиз Аллохнинг арконига (Курьонга) богланингиз ва (фирка-фирка холда) бўлинмангиз!" (Оли-Имрон сураси, 103-оят). Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва баркарорликни таъминлаш йўлида иймон, инсоф, адолат, хамжихатлик ва бирдамлик билан харакат килишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чакиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик Ислом динининг моҳиятини ташкил этади. Мустакиллик шароитида этник муносабат лар ва дин сохасида олиб борилаётган изчил ва окилона сиёсат туфайли мамлакатимизда мил латлараро тотувлик, динлар ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик карор топди. Конституциямизда "Ўзбекистон Республикасида барча фукаролар бир хил хукук ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирки, миллати, дини, ижтимоий келиб чикиши, эътикоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан катъи назар, олдида тенгдирлар", деган тамойил нинг мустаҳкамлаб қўйилиши эса, бу бора даги ишларнинг конуний асоси бўлиб хизмат килмокда.

Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани “Умарбой ҳожи” жоме
масжид имом хатиби 

Related posts