Одам боласи ҳаётида шодлик кунлари кўп учрайди. Улардан энг муҳими – бахтиёр оила бўладиган никоҳ яъний икки қалбнинг бирлашуви, икки оиланинг қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаши, янги ҳаётга қадам қўйиш. Тўй Аллоҳ таоло ва расулуллоҳ соллолоҳу алайҳи вассалам розилигида ўтса унинг файзи беқиёсдир.
Бироқ бугунги кунда тўйларимизда ўйламай қилинган харажатлар, керакли ва кераксиз ишлардаги исроф кўпайиб бормоқда. Баъзан тўй маърифат, қувонч байрами эмас, балки мажбурият, кўз-кўз қилиш воситасига айланиб қоляпти.
Исроф – кўзга яхши, ҳақиқатда оғир юк
Ислом динида исроф қаттиқ қораланади. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда бундай дейди: “Исроф қилманг, албатта Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди.” (Аъроф, 31-оят)
Тўйга нима керак? Одамлар жамланиб, дуо қилиб, икки ёшни янада илмий ва маънавий қўллаб-қувватласа — кифоя. Лекин амалда нима бўляпти?
— Қиммат автокортеж,
— Столда улкан таомлар,
— Кўз-кўз қилинадиган сарф-харажатлар,
Бу нарсаларнинг кўпчилиги ниҳоясида бир кунлик “ҳойу-ҳавас”дан нарига ўтмайди. Энг аламлиси — айрим оилалар бундай тўй учун қарз олади, кейин йиллаб тўлайди. Мана шу – исрофнинг энг оғир оқибати.
Кўп ҳолларда тўй — тақлидга айланиб улгурди. “Фалончанники шундай бўлди, бизники ҳам ундан ортиқ бўлсин”, деган фикрлар инсонни исрофга етаклайди.
Ҳолбуки, тўйнинг шариатдаги асосий мақсади — никоҳни эълон қилиш, ҳалолликни намоён этиш ва ота-онасининг дуосини олишдир. Қолган барчаси ихтиёрий.
Агар тўй шукрнинг рамзи бўлса — у саодат.
Агар тўй риё билан ўтса — у гуноҳ.
Исроф нафақат пул, балки барака йўқолиши
Қимматбаҳо тўй буюмлари — бир кун,
Қарз — йиллаб тўланади.
Барака эса — сўнгги нафасгача.
Ота-она боласи учун бахт истайди. Аммо “одамлар нима дейди?” деб ортиқча харажатлар қилиш — фарзанд учун неъмат эмас, оғир юк. Баъзан тўйдан сўнг уй жиҳозлари, тўй ҳаражатлари бўйича муаммолар, қарзлар — ёш оилани синовга солади.
Ортиқча дастурхон — озиқ-овқатнинг чиқиндига айланиши, бошқаларнинг ҳуқуқига зулмдир.
Ўрта йўл — энг гўзалидир.
Қувонч улашиш – савоб.
Аммо ортиқчалик — зарар.
Ортиқча сарф-харажатлар ўрнига: икки ёшга одоб ва таълим бериш, таълимга сарфлаш, закот, садақа бериш, эҳтиёжмандларга ёрдам қилиш, ана шулар асл неъматдир.
Ҳаётда баъзи сарфлар қадрсиз, баъзилари абадий эзгулик бўлиб қолади. Одамнинг нарсаси эмас, амали уни зиёдалайди.
Содда тўй — ўзига хос барокат.
Ҳалоллик — энг катта безак.
Камхаржлик — ақл мезони.
Агар тўйда одамларнинг қалбига етгулик дуо, самимият ва меҳр бўлса, у тўй муваффақ тўй бўлди демакдир.
Тўй — кўз-кўз қилиш учун эмас, дуо ва қувонч учундир.
Исроф — тақлид натижаси, оқибати эса хасрат.
Оқилона, содда ва самимий тўй — энг гўзал эҳсон.
Асли бойлик — қўйилган дастурхондаги ошиқча нарсада эмас,
Асли катта тўй — сарифсиз, фойдали, маънавий тўйдир.
“Хонадонингизни Аллоҳ баракали қилсин. Ортиқчалик ва исрофдан сақласин.”
Аъзамхон Исақов,
Наманган шахар “Ёқуббой ҳожи» жоме
масжиди имом хатиби