Жамият аъзоларига муносабат

ЎТГАН УММАТЛАР ҲАЛОКАТИДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!

ЎТГАН УММАТЛАР ҲАЛОКАТИДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!

Аввалги қавмлар бошига бало ёғдирган, уларнинг шон-шавкатига путур етказиб, охир-оқибат аламли азоблар домида қолдирган сабаблар хусусида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Кўп савол бериш ва Пайғамбарлар ҳукмига қарши чиқиш!»

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга оғирлик пайдо бўлиб қолмаслиги, уларнинг беҳуда ва бемаъни саволларга берилиб кетмасликлари учун саҳобаларни кўп савол сўрашдан қайтарганлар. Фойдасиз саволларга ёпишиб олишнинг мусулмонларни аввалги умматлар юрган ҳалокатли йўлга бошлаши эҳтимолдан холи эмас. Зеро, ҳалок бўлган умматлар ҳар нарсадан шубҳаланиб, талашиб-тортишар эдилар.

Муғийра ибн Шуъба айтадилар: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам беҳуда гап-сўздан, кўп савол беришдан ва молни зое қилишдан қайтарганлар». (Бухорий ривоятлари).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбияларини олган муҳожир ва ансорлар ўзлари хоҳласалар-да, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига тўлиқ амал қилганларидан, савол беришга ботинмасдилар. Қалбларида иймон неъмати мустаҳкам ўрнашган улуғ саҳобийлар ўз истак-хоҳишларини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг розиликлари йўлида бўйсундирган эдилар.

Аслида, самодан келаётган ваҳий инсонлар дини учун муҳим бўлган ҳар бир воқеа-ҳодисани шарҳлаб турган саодатли кунларда ортиқча саволга ўрин ҳам йўқ эди: «Адашиб кетмасликларингиз учун Аллоҳ сизларга (Ўз ҳукмларини) баён қилур».(Нисо сураси, 176-оят).

Эй Расулуллоҳ! Қачон Қиёмат бўлади?

— Холингга вой сенинг! — дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. — Қиёмат учун нималар тайёрлаб қўйдинг ўзи?

— Ҳеч нарса тайёрлаганим йўқ. Фақат Аллоҳ ва Расулини яхши кўришим бор, холос.

— Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан!

— Биз ҳам шундайми? — деб савол ташладик.

— Ҳа! — дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Ўша куни биз роса севиндик. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Шу боис, бўлмаган нарса хусусида сўраб-суриштиришга мутлақо эҳтиёж туғилмасди. Саҳобалар учун муҳим нарса — Китоб ва Суннатни идрок этиб, уларга тўла-тўкис амал қилмоқ бўлган.

«Эй мўминлар! Агар ошкор бўлса, сизларни хафа қиладиган нарсалар ҳақида сўраманглар!»

(Моида сураси, 101-оят).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу мазкур оятни бундай шарҳлаганлар: «Бунинг маъноси: кутиб туринглар! Қуръон нозил бўлганда сўраётган нарсаларингиз баёнини топасизлар».

Йироқ ерлардан Мадинага келиб-кетувчи мусулмонлар учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни саволга тутмоқ мумкин эди. Чунки уларда хоҳлаган вақтларида савол сўрашнинг иложи йўқ эди. Шу боис, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир мусулмонлар сўраган диний таълим-тарбия борасидаги саволларга батафсил жавоб берардилар.

Айрим саҳобалар диний масалалар хусусида бемалол савол сўраш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаслик учун Мадинага кўчиб келмаганлар. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Мадинада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир йил бирга бўлдим. Мени Мадинага ҳижрат қилишдан фақат бир нарса тўсиб турарди: ҳижрат қилиб Мадинага кўчиб келган киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан савол сўрамасди». (Муслим ривоятлари).

Эй Расулуллоҳ! Қачон Қиёмат бўлади?

— Холингга вой сенинг! — дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. — Қиёмат учун нималар тайёрлаб қўйдинг ўзи?

— Ҳеч нарса тайёрлаганим йўқ. Фақат Аллоҳ ва Расулини яхши кўришим бор, холос.

— Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан!

— Биз ҳам шундайми? — деб савол ташладик.

— Ҳа! — дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Ўша куни биз роса севиндик. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

 

Зокиржон Юнусов,
Наманган шаҳар “Умарул форуқ” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts