• Home
  • Янгиликлар
  • Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди
Янгиликлар

Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди

Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди

Шу йил 11 август куни Тошкент вилояти Бўка туманида “Вақф” хайрия жамоат фонди (https://t.me/vaqfuz) ва ҳомийлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун барпо этилган ижтимоий муассасалар – тикув корхонаси, қандолат цехи, новвойхона, ўқув маркази ҳамда уларнинг фарзандлари учун боғча фойдаланишга топширилди. 

Мазкур марказнинг очилиш маросимида Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, “Вақф” фонди раиси Исахон Абдуллаев, Фонд раҳбари ўринбосари, хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхон, ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, имом-домлалар ва аҳоли вакиллари иштирок этди. 

Маросим Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Сўнгра Ҳомиджон домла Ишматбеков мўмин-мусулмон халқимизнинг бирдамлиги ва меҳр-оқибати маҳсули сифатида бунёд этилган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан иштирокчиларни қутлаш баробарида динимизда яхшиликка қилиш, муҳтожларга кўмак бериш, ўзига раво кўрганни ўзгаларга ҳам улашишнинг дунё ва охиратдаги манфаатлари ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг мажмуа фахрий меҳмонлар ва нуроний отахонлари иштирокида очиб берилди. “Вақф” фонд раиси Исахон Абдуллаев меҳмонларга мазкур мажмуа ҳақида сўзлаб берди. 

Унга кўра, бир неча йил олдин халқ ҳашари ва ҳомийлар томонидан мазкур ҳудудда 30 та эҳтиёжманд оилага қуриб берилган замонавий уйларда яшовчи аҳоли вакилларига "Вақф" фонди томонидан 50 кишини иш билан таъминлаган тикув корхонаси, шунингдек, тоза ичимлик суви ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ва новвойхона тақдим этилди.

Шунингдек, мазкур кичик шаҳарчада истиқомат қилувчи болаларнинг таълим-тарбия олиши учун 100 ўринли замонавий боғча, ўқув маркази ва уларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўйингоҳлар барпо этилиб, туҳфа этилди. 

Эътиборлиси, мазкур муассасалар муқобил Қуёш энергияси билан таъминланган. 

Мажмуада эҳтиёжманд оила вакиллари бекаму кўст яшаши, касб-ҳунар ўрганиб ишлаши, таълим-тарбия олиши учун барча шароитлар яратилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур оилалар эҳтиёжмандликдан холос бўлиб, тўлақонли ҳаёт тарзига ўтишлари учун барча имкониятлар қилиб берилди. 

Ушбу илк лойиҳани юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий кўзда тутилган. 

Аллоҳ таоло бундай хайрли ишни бардавом қилсин, унга ҳисса қўшганлардан Ўзи рози бўлиб, ажру савобларни кўпайтириб берсин. 

Баҳриддин Хушбоқов, 
Абдусамад Самуғжонов (сурат), 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати 

Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди

  Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди Сахийлар кўмагида эҳтиёжманд оилалар уйли, ишли ва боғчали бўлди

Related posts