Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратди ва унга Ўзи яратган оламдаги барча нарсаларни бўйсундириб берди. Чунки инсон Аллоҳ таолонинг дин деган омомнатини ўз зиммасига олган эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримсда:
إِنَّا عَرَضْنَا ٱلْأَمَانَةَ عَلَى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَٱلْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَن يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا وَحَمَلَهَا ٱلْإِنسَٰنُ ۖ إِنَّهُۥ كَانَ ظَلُومًا جَهُولًا
Албатта Биз бу омонатни осмонларга ерга ва тоғларга таклиф қилдик Бас улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар Уни инсон кўтарди Дарҳақиқат у ўта золим ва ўта жоҳилдир. Аҳзоб сураси, 72-оят
Инсон қачон золим ва жоҳил бўлиши мумкин, қачонки Аллоҳ таоло унинг зиммасига юклаган дин деган омонатнинг қоидаларига амал қилмаса, У Зотнинг буйруқларига лаббай деб жавоб бермас экан, банданинг бу дунёда ҳам охиратда ҳолига вой бўлиши муқаррардир.
Аллоҳ таолонинг яратган бандаларини ичида Ўзининг илмини унга юқтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб, У Зотнинг мақомларида турган инсонлар ҳам бор.
Улар масжидларнинг меҳробларида туриб, Аллоҳнинг каломини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннат ва ҳадисларини етказадилар. Чунки бу хизматчилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари ҳисобланадилар.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида:
إنَّ العلماءَ ورثةُ الأنبياءِ
Албатта уламолар Пайғамбарларнинг меросҳўрларидир. Имом Термизий ривояти
Шундай экан, Аллоҳ таолонинг илмини зиммаларига олган аҳли илм, олимларимиз буни ўзларининг масъулиятлари деб билишлари лозим.
Баъзи бир ҳолатларда халқимиз томонидан аҳли илм, устозларимизга нисбатан номаъқул сўзларни, турли ҳил туҳмату бўхтонларни эшитиб қоламиз. Биз буларга қарат айта оламизки, инсон хатокор, хатодан холи эмас. Шундай экан, Аллоҳнинг илмини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини ўзларига йўл деб билган устозларимизга нисбатан бундай гапларга эҳтиёт бўлмоғимиз лозим бўлади. Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг Расули бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаммани ҳам бирдек меросхўр қилиб танлаб олмаган.
Аллоҳ таоло улар ҳақида Қуръони каримда шундай мархамат қилган:
إِنَّمَا يَخْشَى ٱللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ ٱلْعُلَمَٰٓؤُاْ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ
Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир. Фотир сураси, 28-оят
Ҳозирги кунимизда ижтимоий тармоқларда кўриб туриммизки, Аллоҳ таолони шариатини нотўғри тушунаётган, уни ўз ақлларига мувофиқ тарзда қабул қилаётганлар кўпайиб кетган. Уларнинг таъсирига кўплаб инсонларни тушиб қолаётганлиги ачинарли ҳолат. Мазҳабни тан олмаслик, дин пешволарини ёмон отлиқ қилишлик ҳаттоки баъзи бирлари буюк саҳобаларга ҳам тош отишдек разил ишларга қўл ураётганлигини қабул қилиш қийин.
Демак ислом динини тўғри тушунишлик ҳам аслида Аллоҳ таоло тарафидан берилган неъматлигини тушуниб етишимиз мумкин.
معاوية ابن أبي سفيان سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين
Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот айтардилар: “Аллоҳ таоло қайси бир бандага яхшиликни ҳоҳласа, уни динни яхши тушунадиган қилиб қўяди” Имом Муслим ривояти
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг дини бўлган ислом динини мукаммал тушунишлик бахтига насибадор айласин.
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани
“Ғози Муҳаммад ҳожи” жоме масжиди
имом-хатиби: Авазбек Юсупов