Рамазон ойи, мусулмонлар учун муборак ва муқадас бўлган вақт бўлиб, бу ойдаги ибодатлар нафақат диний ахамятга эга, балки инсонни рухий, ижтимоий ва ахлоқий жихатлардан ўсишга ҳам хизмат қилади. Рамазоннинг рамзи-бу сабр-қаноат, хайр-садақа, иймон ва ихтисослашган ибодатдир. Бу ойда инсонлар Аллоҳнинг раҳматини кўпроқ ҳис этиб, ўзларини ёмон одатларидан воз кечиш ва яхшиликларга интилишади.
Рамазон ойи мусулмонлар учун Қурьони Карим нозил бўлган ойи хисобланади. Бу ойда мусулмонлар тутадиган рўза, инсонни нафақат жисмоний жиҳатдан балкий руҳий жиҳатдан ҳам тарбиялашга қаратилган. Рамазоннинг асосий мақсади, шукр, сабр ва Аллоҳнинг раҳматини ҳис қилишдир. Ўзи ва бошқалар учун фойдали ишларни қилиш, хайру-эҳсонларни бериш, ўзини ёмонликлардан сақлаш Рамазон ойи давомида амалга ошириладиган энг муҳим амаллардандир.
Рамазон ойи инсонларни руҳий покланиши, сабрни ўрганиши ва Аллоҳга бўлган имонини мустахкамлаш имконини беради. Рўза тутиш нафақат қоринни, балки қалбни ҳам тозалашга ёрдам беради. Бу ойда инсон ўзини яхши ишларга бағишлашга, ўзини хулқ-атворини яхшилашга, ёмон одатлардан воз кечишга интилади. Бундан ташқари рамазон жамиятда бирдамликни, эхтиёжманд оилаларга кўмак бериш ва ҳайру-эхсонлар тарқатишда рағбатли бўлишга ундайди.
Рамазоннинг энг мухим жихатларидан бири бу хайру-саховат ва эхсон улашиш инсонлар ўртасида меҳр ва мухаббат, инсонларни шукур қилишига сабаб бўладиган ой ҳамдир. Мусулмонлар бу ойда ўз мол-мулкларидан йўқсил, камбағаллар учун эхсон ва инфоқ қилиб, қўллаб-қувватлайди. Бу эса нафақат ижтимоий адолатни таьминлашга ёрдам беради, балки имонлий инсонларнинг Аллоҳнинг рахматига эришишлари учун сабаб бўлади. Садақа бериш натижасида, нафақат моддий эҳтиёжлар қопланади, балкий жамиятда мехр-муҳаббат, бирдамлик ва яхшилик ҳисси кучаяди.
Хулоса қилиб айтганда бу ой нафақат диний аҳамятга эга бўлган вақт, балкий уни инсонларга рухий покланиш, яхшиликларни кўпайтириш ва имонини мустахкамлашда беқиёс ўрни бор. Ибодат ва амаллар мусилмонлар учун ўзини яхшилаш ва Аллоҳнинг рахматига эришишнинг мукаммал имконятидир.
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид ҳожи Абдуррахмон ўғли”
жоме масжиди имом хатиби