Таълим тарбия

ҚАЗОИ ҲОЖАТ ОДОБЛАРИ

ҚАЗОИ ҲОЖАТ ОДОБЛАРИ

Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек,  «Азийз», «Карим», «Муҳаммад», «Аҳмад»га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.

Истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб, кейин оёқ ва бош кийими билан халога кириш керак.

Халога кирганда аввал ичкарига чап оёқни қўяди ва қуйидаги дуони ўқийди:

 

وَالْخَبَائِثِ الْخُبُثِ مِنَ بِكَ أَعُوذُ إِنِّي اللَّهُمَّ

 

«Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар(шайтонлар)дан паноҳ тилайман»

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак.

Ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда чиқадиган нарса осон чиқади.

Заруратсиз гапирмайди.

Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.

Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

Ўтириб бавл қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб бавл қилишдан қайтарганлар.

Шамол эсаётган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига бавл қилиб бўлмайди.

Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.

Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

Халодан чиқаётганда

 

وَعَافَانِي أَذَى عَنِّي الْ الَّذِي أَذْهَبَ الَّذِي لِلَّهِ الْحَمْدُ

 

 «Мендан озорни кетказган ва поклаган Аллоҳга ҳамд бўлсин».

 

Уламолар нима учун Халодан чиқётганда ушбу дуоларни ўқилиши сабаби киши қазойи хожат чиқариши ҳам энг буюк соғлик немати экани ва у ерда Аллоҳ таоло зикри айтиш мумкин эмаслиги, ўша ерда ўтказган вақти учун ташқарида зикр айтади деганлар. 

Ҳулоса шуки ушбу холо одобарига риоя этилса инсон соғлиги ва ибодатлари мукаммал бўлиши,  ва покиза бўлишига сабаб бўлади.

 

Абдулвоҳид Исақов,
 Наманган шахар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме 
масжиди имом хатиби 

Related posts