✅ 3 июнь куни "Ҳаж – 2026" "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.
⏺Зиёратчиларни кутиб олиш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Жамшед Хатамов ҳамда Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов иштирок этиб, ҳожиларни муборак сафардан соғ-саломат қайтганликлари билан самимий табрикладилар.
⏺Мутасаддилар томонидан ҳожиларнинг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз равнақи ҳаққига қилган дуолари қабул бўлиши тилаб қолинди.