Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллигининг 2026 йил учун ишлаб чиқилган иш режасига асосан Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган, ҳозирги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган масжидлар фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
🔶 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов, бош имом-хатибнинг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ҳамда вакиллик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Янгиқўрғон туманидаги «ат-Термизий», «Бобоихандон», «Шўркент», «Доруссалом» ва «Шохўжабой» жоме масжидларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирдилар.
🔺 Ўрганишлар давомида ушбу масжидлар масъулларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ишчи гуруҳнинг масжидларни ўрганиш ишлари давом этади.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати