Таълим тарбия

МОБИЛ ВА ИНТЕРНЕТ АЛОҚАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

МОБИЛ ВА ИНТЕРНЕТ АЛОҚАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

  Маълумки ҳозирги даврда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада бўлиб бормоқда. 

Ҳар бир ишни ўз одоб-ахлоқи бўлгани каби интернетдан ҳам фойдаланиш одоб-ахлоқи  борлигини билиб қўйсак албатта фойдадан холи бўлмайди.

Биз интернетдан фойдланишга таъаллуқлик бўлган, зомонамиз уламолари томонидан белгилаб берилган айрим одоб-ахлоқларни келтиришни ўзимизга лозим тутдик. 

Жумладан улар:

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ўзига танлаган исмнинг гўзаллигига эътибор бериши лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда шариат рухсат берган нарсаларга амал қилиб, ман қилган нарсалардан четда бўлиш асосий қоида бўлиши зарур.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишдан яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилиш ҳамда ёмонлик ва душманликда ҳамкорлик қилмаслик шиор қилиб олиниши зарур.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишдан фойдали мақсадни кўзлаш ва бефойда ишлардан четда бўлиш лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда мусулмон инсоннинг ўзига тақвони, яхшиликни ва гўзал хулқни лозим тутиши талаб этилади.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда номаҳрамлар масаласида жуда эҳтиёт бўлиш керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда иш айнан интернет орқали никоҳланишгача етиб бормаслиги керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда ёлғон ишлатмаслик, сохтакорлик ила уйдурма хабарлар, суратлар ва видео лавҳалар тарқатмаслик талаб этилади.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда худди кўз кўзга тушиб тургандек, ўзини одоб ва ахлоқ ила тутиш лозим.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда нотаниш кишиларни "Сиз"лаб уларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда баҳс-мунозара ҳар қанча қизиса ҳам, бировга озор беришга бормаслик керак.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда беҳуда тортишувларга йўл қўймаслик, беодобликларга қарши курашиш яхши ишдир.

— Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда савдо ишлари олиб борилса олдин бунинг тафсилотини яхши ўрганиб олиш шартдир.

 

Манбалар асосида тайёрланди.

Расулжон Алихонов,
Норин тумани “Қозоқовул” жоме
масжиди имом хатиби

Related posts