Жаҳолатга қарши маърифат

МИЛЛАТ ТАРАҚҚИЁТИ

МИЛЛАТ ТАРАҚҚИЁТИ

Бутун дунё ижтимоий-тарихий тажрибаси, илмий-тарихий адабиётлар, далил ва кузатишлар бир салтанатнинг таназзулга учраши ёки бутунлай барҳам топиши, одатда харбий ва геосиёсий муваффақиятсизликка учраши билан якунланишини кўрсатади.

Аммо унинг заифлашуви, таназзул сари юз тутиши ўз-ўзидан, тўсатдан содир бўлмайди. Қандайдир кучлар (Ички ва ташқи) унинг шу холатга тушишига “кўмаклашади”. Бу кучлар томонидан ўша салтанатнинг ўзини бемалол хис қилишлик учун, аввало, зарур шарт-шароитлар яратиш борасида аниқ ишлар амалга оширилади. Мамлакат ана шундай фожиали қисматга таёрлаб борилади. Бунда бир омилнинг иккинчи омилга маънавий-мафкуравий таъсирини таъминлаш орқали улкан манфаъатга эришиш кўзда тутилади. Бу қадимий стратегия ҳар доим тегишли кучлар фаол қўлланиб келинади. Экстремизмни ҳар қандай кўриниши мамлакат учун нақадар хавфли ва керак бўлса, ўта тахдидлидир.
Ўзбекистон мустақиллигининг асослари тобора мустахкамланиб, минтақада, қолаверса, бутун дунёда обру эътибори ошиб бораётганини ғайирлик билан кузатиб турган кучларнинг мамлакат ичкарисида ҳам маълум бир таъсирга эга эканлиги сезилмоқда.

Диний экстремизм шакилланиши ва ниҳоят унинг инсоният ва ҳар бир миллат учун улкан ҳавфга айланишининг яна бир муҳим сабаби бир неча аср давом этган маънавиятдан узоқлашишдир. Негаки, узоқ вақтгача маънавиятга интилиш, бусиз ҳаёт тараққиётини тасаввур қилолмаслик эгалик эмас, балки, қолоқлик деб талқин этиб келинади. Дунё тадбиркор, уддабурон прагматиклар ва маънавий хиссиётларга берилган «Қолоқлар макони» деб кутубларга ажратилади. 

«Қолоқлар макони» дея талқин қилинган макон мавжуд тарғиботдан норозилигини намоён этиб, нима қилиб бўлса ҳам уни тубдан ўзгартириш йўлини ахтара бошлайди. Тараққиёт ва яшашнинг бошқа муқобил йўлларини излаш кучайди. Инсоний куч ишлатмаслик йўлларини «оламни ушлаб турганлар» томонидан барибир тан олмасилига кўзи етган милионлаб кишилар ўзини тан олдиришнинг бошқа воситаларининг ахтара бошладилар.

Диний экстремизмни маълум бир маънода нафақат атеистик давлатларда, айни бир пайтда бутун бир дунёда дин қадрсизланган, тахқирланган мухитда вояга етган одамлар тафаккурининг махсули деб хисоблашга асос бор. Динни чуқур хис этган, чин инсоний фазилатларини қадрлаш қобилиятига эга одам ҳеч қачон экстремистлар сингари динни қурол қилиб олишга ружу қўймайди.

Агар бир неча йиллар давомида мамлакат барқарорлиги, хавфсизлиги ва тараққиётига раҳна солаётган диний экстремизм фаолиятини кузатадиган бўлсак, унинг Марказий Осиёга асосан четдан кириб келганлиги аёнлашади.

Экстремизм шаклланиши, бу глобал жараён бўлиб, очиғини айтиш керакки, глобал миқиёсида йўл қўйилган хато-камчиликлар учун инсониятга берилган жазодир. Дастлаб ғарбчиликнинг ҳаётига кириб келишидан норозилик сифатида пайдо бўлган диний ҳаракатлар кейинчалик экстремистик йўналиш касб этдики, эндиликда у ўзининг геосиёсий таъсир маконини беқиёс кенгайтириш мақсадида бошқа мамлакатларда, жумладан марказий осиёда ҳам ўз тарафдорларини топишга ҳаракат қилиб кўрмокда.

Ана шулар бизни ҳамиша огоҳ ва хушёр бўлишга, диний экстремизм хамда терроризмнинг ҳар қандай кўринишларига қарши фаол кураш олиб боришга ундамокда.

 

Анваржон Мирзаев

Мингбулоқ тумани “Шоҳи Жалил” жоме 
масжиди имом-хатиби

Related posts