16 сентябр Наманган вилояти бош имом-хатибининг ҳотин-қизлари масалалари бўйича ўринбосари А.Хўжаева бугун Наманган тумани ва Мингбулоқ туманларида бўлиб отинойиларнинг касбий маҳоратини ошириш, диний билимларини соғломлаштириш бўйича ўтказилаётган ўқувлар билан танишди, туманда фаолият юритаётган расмий, таянч ҳамда янги номзод отинойилар билан биргаликда муҳокама йиғилиш ўтказилди, йиғилишда худудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш тадбирларини сифатли ва таъсирли ташкил этиш, отинойиларнинг функционал вазифалари, одоб-ахлоқи, хуқуқ ва мажбуриятлари, сохага оид ислоҳотларда аҳил ва ҳамжихатлик билан ишларни фаоллаштириш, аёллар ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний диний ўқишхонликни олдини олиш ҳамда эрта турмушнинг салбий оқибатлари, ўтказилиб келинаётган ўқув семинарларига тўлиқ иштирок этиш ва бошқа масалалар юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда муҳокама йиғилиш ўтказилиб юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар бериб ўтилди.