Ислом дини гўзал ахлок-одобга шунчаки бир сулук, муомала маданияти сифатида эмас, балки, соҳиби улкан ажру савобларни қўлга киритадиган ибодат сифатида қарайди. “Ахлоқ” бу арабча “Хулқ” сўзининг кўплик шакли бўлиб “Хулқлар” деган маънони ифодалайди. “Хулқ” эса луғавий жиҳатдан сажия, табиат, дин, инсоннинг фитратига қўшилиб яратилган феъл-атвор маъноларга далолат қилади. “Хулқ” билан “Халқ” яралиш, хилқат сўзлари ўртасидаги боғлик ҳам шундандир. Баъзилар; “Халқ” инсоннинг зохирий кўриниши бўлса, “Хулқ” унинг ботиний кўринишидир, дейдилар. Шу боис ҳам Набий алайҳиссалом; “Эй Аллоҳ, халқимни (хилқатимни) чиройли қилганинг каби, хулқимни ҳам гўзал қил” , деб дуо қилдилар (имом Байҳакий ривояти).
Инсоннинг хулқи чиройли бўлиши учун аввало, унинг қалби пок бўлиши лозим. Чунки, қалб инсон жасадининг султони, қолган аъзолар эса унга тобеъдир. Агар қалб пок бўлса қолган аъзолар ҳам унга эргашади, агар у нопок бўлса, барча аъзолардан нопок амаллар содир бўлади.
Ахлоқ илми уламолари “Одамдаги ахлоклар унинг яратилишида кўшилиб яратилган бўладими ёки киши ахлоқни кейин ўрганадими?” деган саволга: “Ота-онасида мавжуд бўлган баъзи ахлоқлар инсонга онасининг қорнидалик пайтидаёқ ўтади. Аллоҳ бандани яратиш чоғида ахлоқ қобилятини ҳам қўшиб яратади. Инсон ўсиш жараёнида, тарбия, муҳит ва одатланиш оқибатида ахлоқни ўзида ривожлантиради ёки йўқотиб юборади”, - деб жавоб қилганлар.
Шундай экан оилада ота-оналар фарзандида фақат эзгу ва яхши сифатларни шакллантиришга эътибор беришлари лозим. Бунинг учун эса, аввало, ўзлари гўзал хулқи билан намуна бўла олсинлар. Бола комил инсон қ иёфасини ў з ота - онаси сиймосида к ў рса қ андай яхши.
Муста қ иллик туфайли фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қ аторда, имом Бухорий т ў плаган ҳ адислар, На қ шбандий таълимоти, Т ермизий ў гитлари, Яссавий ҳ икматлари, имом Ғ аззолийнинг дин ва дунё ҳ а қ идаги қ арашлари ва бош қ а буюк алломаларнинг таълим-т а рбияга оид ў гитлари асосида тарбия қ илиш имконига эга б ў лдик.
Бугунги кунда ю қ оридаги алломаларимиз яратган нодир асарлар китоб д ў конларидан истаганча топилади. Ҳозирги карантин вақтида о та-оналар, бобо ва бувижонларимиз ёшларимизга ушбу китоблардан ўқиб бериб, маънавий бойликка эга б ў л салар қандай ҳам яхши.
Аллох таоло инсон зотини хушсурат ва гўзал қилиб яратган. Бу гўзаллик инсонни Аллоҳ таоло яратган бошқа махлуқотларга қиёслаганда ҳам яққол намоён бўлади. Энди инсон хилқати ва сурати чиройли бўлганидек, ўзининг сийрати ва хулқини ҳам гўзал қилса ҳақиқий комил инсон бўлади.
Фазлиддин САЛИМОВ,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме
масжиди имом-хатиби