Жамият аъзоларига муносабат

ГИЁҲВАНДЛИК ИНСОНГА ҲАР ТАМОНЛАМА УЛКАН ЗАРАР БЕРАДИ.

ГИЁҲВАНДЛИК ИНСОНГА ҲАР ТАМОНЛАМА УЛКАН ЗАРАР БЕРАДИ.

Гиёҳвандлик – инсоннинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолишига айтилади. Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсонга ато этган жон, жисм ва акл неъматларининг заволи бўлиб Аллоҳнинг яратиш ҳикмати ва иродасига зид хатти-харакатдир. Гиёҳвандлик  - бу бангилик,оғир хасталикдир, яъни у ёки бу наркотик моддаларга ёки кайф берувчи моддаларга ишқибозлик ва мойиллик хосил килишдир, яъни инсон ўз иҳтиёри билан миясини захарлайди. Натижада ушбу ўта гуноҳ ва нотўғри йўлга қадам қўйган шахс ўзининг одамийлик қиёфасини йўқотади, ўзининг олийжаноб инсонийлик кўринишидан жудо бўлади. Руҳан носоғлом холга келади, касб-хунаридан маҳрум бўлиб қолади, оқибатда жиноий ишларга қўл уради, ўғирлик қилади, ўзига ҳам бошкаларга ҳам бахтсизлик келтириб чиқаради. Гиёҳвандликка мубтало бўлган киши атроф-мухитда бўлаётган воқеаларга бепарво бўлиб қолади. Унинг гирдобига тушган бемор нафақат ўз яқинлари балки юртини ҳам танимайдиган манқуртга айланади. Мана шунинг ўзиёқ гиёҳвадликнинг  нақадар тубанликка олиб боришини англатади. Гиёҳвандлик инсонга ҳар томонлама улкан зарар беради. Буни тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиқлашмоқда. Гиёҳвандлик оқибатида ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиш, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, бевақт ўлим холатлари, мажрух, ақли ноқис фарзандлар туғилиши исботланган. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, хамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади. Гиёҳванд аввало Парвардигорга осий бўлиб, Пайғамбаримиз салаллоху алайхи васаллам ҳидоятларидан маҳрум бўлади. Энг оғири ҳам руҳан, ҳам жисмонан инсонийлик қиёфасини йўқотади. Шуни асло унутмаслигимиз лозимки, гиёҳванд моддани тажриба учун унинг кайфини синаб кўриш  мақсадида, бир-икки марта истеъмол килиш, ҳеч нарса бўлмайди деб хавас қилиш, ўта хавфли ва ўта аклсизликдир. Зеро Аллоҳ таоло каломи шарифининг бир неча оятларида барчамизни огоҳлантириб айтадики: “Аллоҳ сизларга ризқ килиб берган нарсаларнинг ҳалол ва покларини тановвул килингиз ва ўзларингиз имон келтирган Аллоҳдан қўркингиз!(Моида,88). “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламангиз!” (Бақара,195).

Ҳазрати Расулуллох салаллоху алайхи васаллам бундай деганлар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр эса харомдир. “Бошқа хадисда: “Пайгамбар салаллоху алайхи васаллам ҳар кандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол килишдан кайтардилар”, дейилади.

Фатволарда келишича, Гиёҳванд моддаларни истемол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам харом саналади. Таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг ҳам динимизнинг ҳам душманлари бўлиб, уларнинг охиратлари барбод бўлади. Юртимизда барча турдаги гиёҳвандликка карши изчил кураш олиб бормокда. Оммавий ахборот воситалари оркали дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлигига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳакида баралла айтилмоқда ва кенг тушунтирилмокда. Шунинг учун ҳар биримиз келажагимиз бўлган фарзандларимизга ўқувчи ва талабаларимизга, маҳаллалардаги ёшларимизга бепарво бўлмайлик. Уларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланишимиз, каерда, кимлар билан юрганидан, нима иш қилаётганларидан бохабар бўлишимиз даркор. Бир болага етти қўшни ота-она деган гап бор халкимизда, шундай экан азизлар, бола ўзимизни фарзандимизми ёки бегонаникими уларга эътиборли бўлайлик. Халқимиз келажаги бўлган бу ёшларга уларнинг тарбияларига илм олишларига эътибор бериб, келажакда уларни халқ учун, миллат учун, ватан учун, муқаддас динимиз учун хизмат қиладиган бўлишларига харакат қилайлик. 

Манбалар асосида таёрланди

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ туман “Мулла Тожи Аҳмад” жоме 
масжиди имом хатиби

Related posts