Жамият аъзоларига муносабат

ЕТИМНИ ҲАҚҚИ.

ЕТИМНИ ҲАҚҚИ.

Инсоният ҳаётидаги доимо ажралмас бир қисм  етимлар ҳиссобланади. Динимизда шу жамиятни ажралмас бўғини бўлган етимларга  яхшилик қилиш, ёрдам кўрсатиш ва меҳр-мурувватли бўлиш ҳар бир имони бор бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ман деган мўъминни бурчи ҳиссобланади. Шунда улар боқиманда бўлмайди, бировга зарари етмайди ва ўзларидаги муаммони ҳис қилиб яшайди. Бошқалар орасида ўзини ноқулай ҳис қилмайди.

 Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида етим ғамхўрлик ҳақида кўплаб кўрсатмалар келган.  Шу жумладан  Аллоҳ ўзини ояти каримасида айтади:

“Мўминлар учун қанотингизни қуйи тутинг (камтар бўлинг)

Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил (гадо)ни эса малол олиб жеркиманг!” .

Шуни англаб етиш керакги юқоридаги ояти карималар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қилинган бу буйруқ ва қайтариғи  бутун умматга тегишли ҳиссобланади. Аллоҳ таоло мусулмонларга етимлар билан бирга яшаш орқали нафс тарбиясини юксалтиришни амр этди. Улар билан суҳбатлашиш, улфатлашиш ва муомала қилишда камтар бўлишга ундайди.

 Шу билан бирга етимлар ҳам жамиятнинг ёрдам ва эътиборга лойиқ аъзоларидир. Ислом дини етимларни чиройли тарбиялашни, дилини оғритмаслик,  ҳаққини емасликни тарғиб қилади. Шундай қилинса, етим жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади. Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади.

 Ояти каримада;

Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар[4].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Етимни қарамоғига олган одам мен билан жаннатда мана бундаймиз”, дедилар-да, кўрсаткич ва ўрта бармоқларини ишора қилиб, орасини сал очиб қўйдилар” (Бухорий ривояти).

Етимнинг молини ейиш, унинг ҳаққига хиёнат қилиш улкан гуноҳлиги ҳақида Аллоҳ таоло бундай дейди:

“Етимларнинг мол-мулкларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, албатта, қоринларида олов еган бўлурлар ва албатта, дўзахда куйгайлар”[5].

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон усти боши йўқ биродарига кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши либосларидан кийгизур. Қайси бир мусулмон қорни оч биродарига таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари ила таомлантирур. Қайси бир мусулмон  чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ азза ва жалла уни раҳийқи махтум (жаннат ичимлиги)дан сероб қилур”, дедилар”. (Абу Довуд ривоят қилган).

Ислом дини мусулмонларни барча ишларда тенг бўлишга қизиқтирган. Хусусан, тўйларга ва бошқа хил зиёфатларга қорни тўқлар айтилиб, қорни очлар қолиб кетишидан қайтарган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Таомнинг энг ёмони камбағаллар қолиб, бойлар айтилган тўйдаги таомдир” (Имом Бухорий ривояти). 

Бу кўрсатмалардан маълум бўладики  ислом жамиятни ҳар бир бўғини:  бой ва камбағал-етимларни тенглаштирадиган дин эканлигига далолат қилади Динимизда  кучли-кучсиз, бой-камбағал, бошлиқ-ходимнинг барчаси тенг ҳуқуқли эканлиги,  бир инсон бошқа инсондан  моли, мартабаси ва насаби билан устун бўлишга ҳаққи йўқ. Унинг даражаси фақат Аллоҳдан қўрқиши ва солиҳ амали билан белгиланади.

Абдулҳафиз Умаров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме 
масжиди имом ноиби

Related posts