Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган ёш кадрларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларда касбга садоқат, юксак масъулият ва тақво фазилатларини шакллантириш, илмий-ижодий ва маънавий-маърифий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида тажрибали уламолар иштирокида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида учрашувлар ва амалий машғулотлар тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.
28 апрел куни ана шундай учрашувлардан бири Наманган вилоятидаги ёшлар билан ўтказилди. Учрашувда Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов иштирок этиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар бердилар.






Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати