Муқаддас динимиз Ислом аёлларга қай даражада эътибор берганлиги хақида сўзлашдан олдин Ислом динидан аввал аёлларга эътибор қай даражада бўлганлиги хақида бир оз тўхталиб ўтсак.
Бутун дунёга донғи кетган Рим аёлларига фақат нафсни қондиргувчи нарса сифатида қараганини биласизми? Ўзининг эхромлари билан машхур бўлган дунёнинг етти мўъжизасидан бири деб эътироф этилган Мисрда эри ўлган аёлни эрини ёнига тириклайин кўмганини эшитганмисиз? Хиндистонда эри ўлган аёлни фалокат келтиради деб шумланиб бошқа эрга тегмай гулли либос киймай тўй-тамошаларга, байрамларга қатнашмай умрининг охиригача бир парча оқ гулсиз безаксиз матога ўралиб хурсандчилик қилмай яшаши кераклиги хақида биласизми? Қиз туғилса юзини буриштириб аёл кишини ўзи учун ор ва номус деб билган, қизларини ёшлик чоғидаёқ тириклайин кўмиб юборган халқни эшитганмисиз? Эри ўлган аёлнинг устига ким биринчи бўлиб ўз либосини ташлаб кўйса аёл киши мажбуран хохласа-хохламаса ўша одамнинг ихтиёрига ўтиб қоладиган миллат хақидачи? Кемага аёл киши чиқса фалокат келтиради деб эътиқод қилганларничи? Ислом дини келишидан аввал аёлларга эътибор шу даражада ачинарли ва аянчли эди.
Ислом дини ва мусулмонлар аёлларга юксак даражада хурмат кўрсатди, аёл шаънини улуғлади, юксакка кўтарди. Бунинг исботи ўлароқ Аллоҳ таоло Қуръони Карим сураларидан бирини Аёллар сураси деб номлади. Ажру савобни тенг қилди. Талоқ, Тахрим, Моида, Нисо ва бир қанча сураларда аёлларнинг хақ-хуқуқлари ва уларга оид масалалар хусусида ояти карималар нозил қилди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам хадиси муборакларида “Жаннат оналарингиз оёғи остидадир” “Сизларнинг яхшиларингиз ахли аёлига яхши сўзлаганингиздир. Мен сизларнинг яхшиларингизман” деб мархамат қилдилар. Шундай экан бугун сигарета тутган нозик қўллар, спиртли ичимлик ичаётган аёллар, ўзларини портилаётганлар, ўз нафсларини ва аёллик ғурурларини арзимас чақага сотаётганлар, кўча-кўйда турли хил бехаё на динимизга, на миллийлигимзга ва на миллатимизга хос ва мос бўлмаган либосларни кийиб юрганлар кимнингдир синглиси, кимнингдир опаси, кимнингдир жуфти халоли эмасми? Аллоҳга шукур Юртимиз мустақиликка эришиб миллатимиз ва ватанимиз равнақи, истиқлолимиз ва истиқболимиз барқарорлиги, фарзандларимиз келажаги учун мухтарам Юртбошимиз тамонидан хар йилга алохида ном берилиб турли хил давлат дастурлари ишлаб чиқарилмоқда ва шу дастур асосида турли хайирли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Аёллар йили, Оила йили, Мустахкам оила йили. Ахир аёллар келажак авлод давомчиси, фарзандларимиз тарбиячиси, хонадонимиз чироғи эмасми?
Миллийлигимизни йўқотмайлик қани ўзбекона шарму хаё, ибо, иффат, уят андиша. Ғарбга тақлид юртга тахдид эмасми? Аслида бутун ғарб давлатлари аёлга, онага хурматни, этиборни, эъзозни биз мусулмонлардан ўрганмадими? Улар бизга ўхшаб яшасин аслида биз уларга ўхшаб яшамайлик. Сизнингча бутун инсониятга ахлоқ одоби, хулқу атвори, сабр матонати, иффату андишаси ила бизнинг момоларимиз ўрнак бўлмаганми? Ёки улар енги йўқ кўйлак ёхуд калта юбка ёки аъзои бадани билиниб турадиган шаффоф ва тор либос кийганмилар? Йўқ албатта. Сизнингча бу либослару модалар қаердан келди? Ахир бутун дунё олимлари интернет, радио, телевидения ва тиббиёт ходимлари тор либосларни зарарлари хақида бонг урмоқдаку! Бепарво бўлмайлик. Муқаддас динимиз ва жаннатмакон юртимизда аёллар учун шунчалик эътибор берилган экан бунинг қадрига етайлик. Оналаримизни ва аёлларимизни асраб авайлайлик. Чунки улар келажак авлодларимизни дунёга келтирувчиси ва тарбия қилувчисидир. Зеро фарзандлари соғлом ва баркамол юртнинг келажаги порлоқ бўлади.
Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом хатиби