Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллик байрами муносабати билан тизимдаги диний соҳа ходимлари ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида спортнинг “Футбол” бўйича мусобақа ўтказилди.
⚪️Шунингдек имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида 16 жамоа иштирок этган “Футбол” мусобақаси қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Унга кўра Ҳидоя ўрта махсус таълим муассасаси, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Чортоқ туманлари Ярим финал босқичида ўзаро куч синашишди.
Давлатобод 2 : 1 Чортоқ
Наманган шаҳар 4 : 3 Ҳидоя хисоблари қайд этилди
III ўрин баҳcда
Ҳидоя 6 : 1 Чортоқ
ҳисобида Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари ғалаба қозонишди.
Финал босқичида
Наманган шаҳар 3 : 1 Давлатобод
ҳисобида Наманган шаҳар имом хатиб ва ноиблари ғалаба қозонишди
Футбол мусобақасида
🥇- ўрин Наманган шаҳар имом хатиб ва ноиблари
🥈 - ўрин Давлатобод тумани имом хатиб ва ноиблари
🥉 - ўрин Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари
🔹Ғолиблар ташаккурнома ва қиммат баҳо совғалар билан мукофотландилар.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати