Янгиликлар

Чуст туманига янги бош имом-хатиб тайинланди

Чуст туманига янги бош имом-хатиб тайинланди

🔹 22 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов раислигида Чуст туманида фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиб ва имом-ноибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов иштирок этди ва имомлик шарафли ҳамда масъулиятли вазифа экани, бугунги кун имоми замонга зийраклик, теран фикр билан қараши, мўмин-мусулмонларнинг маънавий-маърифий соҳадаги эҳтиёжларини қондириш учун бир тану бир жон бўлиб, тинимсиз изланиб хизмат қилишлари зарур эканини алоҳида қайд этди.

🗣Мусохон домла Аббосиддинов сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотлар, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини қондириш йўлидаги ишлар ва имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида нутқ қилдилар.

⏺Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Чуст тумани «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом-ноиби Нуруллоҳ домла Махкамов Чуст тумани “Саид Насимхон тўра жоме масжиди имом-хатиби ва туман бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Ушбу масъулиятли вазифада хизмат қилган Баҳодир домла Шарипов Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолиятини давом эттиради.

⏺Йиғилиш якунида Чуст туманида фаолият олиб бораётган имом-хатибларнинг фикр - мулоҳазалари тингланди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Нуруллоҳ домла Махкамов Тошкент шаҳридаги «Кўкалдош» мадрасасида таҳсил олган. Меҳнат фаолияти давомида Чуст туманидаги «Каттабоғ», Наманган шаҳридаги «Ҳазрати Лангар» жоме масжидлари имом-ноиби, Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллигида Масжидлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис вазифаларида меҳнат қилган.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.
 

photo_2025-12-23_10-57-07.jpg
photo_2025-12-23_10-57-10.jpg
photo_2025-12-23_10-57-14.jpg
photo_2025-12-23_10-57-17.jpg
photo_2025-12-23_10-57-20.jpg
photo_2025-12-23_10-57-23.jpg
photo_2025-12-23_10-57-26.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Related posts