Ҳайит – бу оддий байрам эмас. Бу кун – сабрнинг мукофоти, ибодатнинг меваси, қалбларнинг покланишидир.
Рамазон ойи давомида мўмин банда очлик ва чанқоқликка сабр қилди, нафсини тийиб, гуноҳлардан йироқ бўлишга ҳаракат қилди. Кечалари ибодатларда қоим бўлди, кундузлари соим бўлди, Қуръон тиловат қилди, садақа берди. Ва ниҳоят, Аллоҳ таоло унга Ҳайит кунини ато этди – мукофот куни сифатида.
Ҳайит – кечирим ва меҳр-оқибат кунидир.
Азизлар мўмин мусулмон ака укалар, опа сингиллар ҳайит куни фақат янги кийим кийиш ёки мазали таомлар ейишдан иборат эмас. Бу кун – кечирим куни!
Бугун кимдир сизни хафа қилган бўлса – кечиринг. Ким биландир орангиз бузилган бўлса – ярашинг. Чунки Аллоҳ таоло кечирувчи бандаларини севади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Раҳм қилмаган кишига раҳм қилинмайди."
Шундай экан, бугун қалбимизни ҳасад, ғазаб, адоватдан тозалайлик. Ҳатто китобларимизда икки мўмин бир биридан гина адоватда бу дунёдан ўтиб кетсалар иккиси ҳам жаннатга кирмайди деб огоҳлантирганлар. Яни мўмин мусулмон инсонлар 3 кундан ортиқ гина сақлашлиги ҳалол эмас деб бундан Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини огоҳлантирганлар.
Ҳайит – шукр қилиш куни
Азиз биродарлар!
Ҳайит куни биз Аллоҳга шукр қилишимиз керак. Чунки У бизга соғлик берди, иймон берди, яна бир Рамазонни ўтказишга имкон берди.
Ҳар ким ўзидан сўрасин: — Мен бу Рамазондан қандай чиқдим? — Қалбим ўзгардими? — Гуноҳларимдан қайтдимми?
Агар ижобий бўлса – бу Аллоҳнинг раҳмати! Агар йўқ бўлса – ҳали имкон бор, тавба эшиги ёпилмаган! Энг катта исрофгарчилик бу умурни исроф қилишлик дейилган. Қисқагина умримиздан унумли фойдаланиб икки дунёйимизни обод этишликка ҳаракат қилмоглигимиз керак.
Ҳайит – меҳр улашиш куни
Бугун камбағалларни, етимларни, ёлғизларни, қийналганларни, кўнгли ярим инсонларни эслайлик,уларни зиёрат қилиб қалбиларига, ҳонодонларига ҳурсандчилик, байрам шукуҳини олиб кирайлик ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бир бандамни қалбига ҳурсандчилик олиб кирган, қалбини обод этган бандамга жаннатимни вада қиламан деб ҳуш ҳабар берган. Анашундей инсонларни қалбига ва ҳонадонига қувонч ва ҳурсандчиликлар олиб кирайлик. Бир дона нон билан бўлса ҳам бу улуг вада қилинган мукофотларга бўлайлик. Ҳеч бўлмаса ширин сўзимиз билан бўлса ҳам улуғ кунларда икки дунёда ҳам саодатимизни зиёда этадиган улкан мукофотларга мушарраф бўлиш баҳтига шошилайлик!
Чунки ҳақиқий Ҳайит – бошқаларга қувонч, ҳурсандчилик улаша олган кишиникидир.
Муҳаммадшокир Бобохўжаев,
Норин тумани “Умарҳўжа эшон” жоме
масжиди имом хатиби