Байрам ва марака маросимлари

ВАТАН...

ВАТАН...

Ватан нима? Эй азиз инсон, 

Кўриб турган замон эмасми?. 

Яшаб турган бу кўхна дунё, 

Сув ва хаво, осмон эмасми. 

 

Туғилганда тушган бу макон, 

Маскан эрур жон-жигарларга. 

Боболарни хоки пойи бор, 

Издош бўлсак бахтку бизларга. 

 

Танламаймиз ватанни асло, 

Бизга тортиқ қилган Худойим. 

Яхши бўлар ё балки ёмон, 

Шунга лойиқ кўрган Худойим. 

 

Мақтайвердик  Париж, Амриқо, 

Бизга ёқар нимасидур, хақ. 

Хар жойни тош-тарозуси бор, 

Фақат бойлик бера олмас завқ. 

 

Дунё асли синов майдони, 

Ғам ва шодлик қувишиб юрар. 

Маккадами, Каъба ичида, 

Тақдирдаги  битгани бўлар. 

 

Нолисакда ватандан, юртдан, 

Нохақлигу, камчилик топиб. 

Ўзгадаги шохона хаёт, 

Осонликча бўлмаган насиб. 

 

Кел борига қаноат қилиб, 

Рози бўлиб, хурсанд яшайлик. 

Биз барчадан ўтамиз хали, 

Ренессансга бел боғлашайлик. 

 

Ўзбекистон! Бу азиз диёр, 

Буюк тарих, ўтмишга эга. 

Алломалар, шоир ва шоҳлар, 

Етиштирган бутун дунёга. 

 

Оққан дарё оқар албатта, 

Харакаттан тўхтамасак бас. 

Дунёлар тан оляпти бизни, 

Қанчалари қилади хавас. 

 

Тожимирзаев Ғиёсиддин, 
Учқўрғон туман “Бузрукхўжа эшон” жоме  
масжиди имом хатиби