• Home
  • Янгиликлар
  • УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР
Янгиликлар

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом хатибининг ўринбосари Акмалхон домла Ахмедов бошчиликларида Чуст тумани "Шодлик" тантаналар мажмуасида кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот уюштирилди.

🔹Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

🟢Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда илм ва ҳунарга тарғиб қилувчи кўрсатмаларни мисол сифатида келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керакли бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ҳам ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди.

🔹Акмалхон домла динимиз таълимотларида ота онага ҳурмат,  комил инсон фазилати, ҳар бир ишда ўртачилик, исрофдан сақланиш, риёкорлик, кибр иллатидан йироқ бўлиш, кўр-кўрона тақлид, ғулвуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирилди. Бўлиб ўтган мулоқотда йиғилганлар ўз миннатдорчилигини баён қилишди. Мулоқот учрашувлар жойларда давом этади.

photo_2025-03-12_17-59-19.jpg
photo_2025-03-12_17-59-21.jpg
photo_2025-03-12_17-59-25.jpg
photo_2025-03-12_17-59-28.jpg
photo_2025-03-12_17-59-31.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати