Аллоҳ таоло инсонга кўп неъматлар берган. Улар ичида икки неъмат борки, уларнинг қадри бошқаларидан устун туради. Бу икки неъматнинг бири соғлик-саломатлик бўлса, иккинчиси эса тинчлик-хотиржамликдир.
Қуръоннинг 50 дан зиёд сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар сулҳ-муроса, тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўрадилар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мусулмонларнинг афзали қайси киши?”. У зот алайҳиссалом: “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”, – деб жавоб бердилар”(Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.
Инсон соғ-саломат, тинч-хотиржам ва кунлик таоми ҳузурида бор бўлган ҳолда тонг оттирса, унга бутун дунё жамлангандек бўлади.
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон ал-Ансорий оталаридан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).

Демак, бу дунёда инсоннинг энг яхши ҳолати мана шу уч нарсага эга бўлган ҳолати экан. Шунга эришган одам аҳволим ниҳоятда яхши, деб шукр қилиб юрса бўлади. Кишининг уйига, оиласи, бола-чақасига биров хавф солмаса, тинч-хотиржам бўлса, соғ-саломат бўлса, дарди йўқ бўлса, ейдиган таоми бор одам ниҳоятда улуғ бир бахт-саодатга эришган бўлар экан. Биз буни жуда чуқур тушуниб етишимиз керак. Мазкур ҳолатнинг ўзимизда бўлиши Аллоҳнинг улкан неъмати эканини англаб етишимиз ва унга шукрни ўрнига қўйишимиз лозим. Агар бундай қилмасак, ношукр бўламиз.
Зеро, ҳар куни жаҳонда неча миллион одам вафот этади, яна бир қанча миллион одамнинг бошпанаси йўқ, қанча одам очликдан ёки урушдан азият чекмоқда, яна бир неча миллион одам турли хил дардлар билан бемор. Бизларни эса, Аллоҳ таоло тинч ва фаровон юртда, ўз уйимизда, яъни оиламиз бағрида тинч ва соғлом ҳолда тонг оттириш бахтига мушарраф этмоқда. Албатта бунинг учун Аллоҳ таолога шукр қилишимиз лозим бўлади.
Ҳазрат Навоий ўз ғазалларидан бирида:
Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш.
дея хитоб қилганлар. Бу бутун дунё аҳлига улуғ донишманднинг хитобидир. Ҳаёти давомида турли хил ҳолатларга кўп гувоҳ бўлган инсоннинг ҳаётий кузатишлари асосида келган хулосаси, десак хато бўлмайди.
Бугун дунё аҳли бу хитобга риоя қилишга жуда муҳтож.
Аллоҳ таоло биз бандаларга макон қилиб берган ер куррасида тинчлик ва осойишталикни бардавом қилсин. Бу йўлда жидду жаҳд қилаётган барчани ажру савоблар билан сийласин.
Ҳурматали Нортиллаев,
Чуст туман “Эшон сўфи бобо” жоме
масжиди имом хатиби