Жамият аъзоларига муносабат

ТИНЧЛИК ВА РАХМАТ ДИНИ

ТИНЧЛИК ВА РАХМАТ ДИНИ

Ислом тинчлик ва рахмат динидир. Бу ҳақиқатни фақат ислом динининг адолати, бағрикенглиги, ҳукмлари ва далилларидан бехабарларгина инкор этади.

Илоҳий дастур - Қурьони карим тонга қадар тинчлик хукум сурган кечада нозил бўлди. У тинчликка чақиради, қизиқтиради ва тарғиб этади. Уруш, ўзаро низо ва фирқаларга бўлинишни қоралайди. Аллоҳ таолохам Қурьони каримнинг Анфол сурасида шундай марҳамат қилади: “ Агар сулҳга моил бўлсалар, сиз ҳам унга моил бўлинг ва Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, у эшитувчи ва Билувчидир”- дея мархамат қилган.

Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким уйида хотиржам тонг оттирса, тани соғ ҳамда ҳузурида бир кунлик овқати бўлса, гўё унга дунёни барча бойликлари берилибди” (Имом Термизий), дея бу дунёда тинчлик ва танисиҳатлик улуғ неьмат эканлигини такидлаганлар. У зот алайҳиссалом одамларни тинчликка йўллаб, далолат этардилар. Худайбияда мушриклар бир неча шартларэвазига сулҳ таклиф қилганида тинчлик ва муроса учун рози бўлдилар. Росули Акрам (алайҳиссалом) бундай дердилар: “Бир-бирингизга ҳасад қилманг, нархни ошириш учун йолғондан савдо қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингиздан юз ўгирманг. Бирингиз бошқанинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳ таолонинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг оға-инисидир. Унга зулим қилмайди, уни хақоратламайди ва унга ҳурматсизлик билан муомилада бўлмайди.тақво бу ердадир дея (уч маротаба кўкракларига ишора қилдилар). Ҳар бир мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва шаьни харомдир” (Имом Муслим).

Ислом аҳлининг шиори тинчлик. Ҳатто ўзаро саломлашувлари ҳам бир-бирларига тинчлик тилашни ифодалайди.улар бу билан гўё дунё аҳлини хар жиҳатдан тинчлик билан ўраб оладилар.

Ислом каби тинчликни амалий тадбир,шариатнинг шиори, рукунларидан бир рукун дея этибор қилган бошқа дин, эьтиқод дунёда йўқ. Биргина ҳажни мисол қилсак. Эҳромга кирган ҳар бир мусулмонга ўша лаҳзаларда тирноқ олиш,соч кесиш,ўсимлик юлиш, дараҳт кесиш, хайвонларни ўлдириш, ов қилиш, бирон бир кишига тил ва қўл билан озор бериш тақиқланади. Мусулмоннинг эҳром боғлаши нафақат ўзига, балкий ўзга инсон, ҳайвон ва ўсимликлар учун ҳам омонликни англатади.

Ислом Парвардигорга бўйсинган, пайғамбарига итоат этган, ислом шариатига оғишмай амал қилган ҳар бир мусулмонни жаннат-тинчлик ва омонлик диёрига  мушарраф этади. Жаннатнинг хушбўй ҳиди энг олис масофадан ҳам келиб туради. У ерда ташвиш, Ҳасад, касаллик, хавотир, хавф, уриш каби нарсалар бўлмайди.жаннат аҳли бир-бирига ўзаро тинчлик тилаб саломлашади: “Парвардигорларининг изни билан у жойда мангу қолурлар. Уларнинг (жаннатдаги) кўришишлари (ўзаро) саломлашишдан иборатдир” (Иброҳим,23)

Ислом дини инсоният учун тинчлик динидир. Айнан тинчликдан омонлик, хотиржамлик ёйилади. Хавф-хатар ортга чекинади. Фақат тинчлик – ўзаро бирдамлиликка, бирдамлилик эса яхшиликка етаклайди.


Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулҳамид ҳожи Абдуррахмон ўғли”
жоме масжиди имом хатиби