Янгиликлар

Таълим муассасасига ташриф...

Таълим муассасасига ташриф...

”Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясининг ФАХРИЙ ДОКТОРИ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси УЛАМОЛАР кенгаши аъзоси, ЎМИ “Қуръони карим ва тажвид” бўлими мудири, Фазилатли Шайх Алижон қори Файзуллохон Mахдум ўғиллари ташриф буюрдилар.

▫️Ташриф давомида таълим муассасасида ташкил этилган "Қуръон ва тажвид" курсларида таҳсил бераётган устозлар ҳамда бу курсда таълим олаётган ва битириб кетган (собиқ) тингловчи талабалар билан суҳбат қилдилар.

▫️Давра суҳбати асносида юртимиздаги ҳозирги тинчлик ва фаровонликни асраб авайлаш, уни қадрига етиш, ислом динининг асл моҳиятини тушунтириш, қуръони каримни ўргатиш ҳамда уни ўрганиш буюк шараф экани борасида тўхталиб, бундай шароитларни яратиб берган юрт бошимиз ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раҳбарияти ҳаққига дуойи хайрлар қилдилар.

 

photo_2024-11-04_15-29-15.jpg
photo_2024-11-04_15-29-18.jpg
photo_2024-11-04_15-29-21.jpg
photo_2024-11-04_15-29-24.jpg
photo_2024-11-04_15-29-27.jpg
photo_2024-11-04_15-29-29.jpg
photo_2024-11-04_15-29-32.jpg
photo_2024-11-04_15-29-36.jpg
photo_2024-11-04_15-29-39.jpg