📆 13 март куни Рамазон ойи муносабати билан Косонсой туманидаги "Истиқлол" тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил қилинди.
❗Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказилмоқда.
🔹Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов, тумани хокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилоят бошқармаси раҳбарлари бошчилигида Косонсой туманида истиқомат қилувчи ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролар ва бошқа конфессия вакилларига мурувват кўрсатилиб ифторлик дастурхони ёзилди.
🤲Дуога қўл очган фуқароларимиз юртга тинчлик-омонлик сўрадилар, бундай ҳур, эмин-эркин замоннинг қадрига етиш, шукрона келтириш лозимлигини таъкидладилар.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати