Поп туманида Маънавий – маърифий иммунитетни мустаҳкамлаш, ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов очиб бердилар.
Семинарда Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси С. Исақова ва Наманган вилоят бош отинойиси А.Хўжаевалар сўзга чиқдилар.
Семинар давомида “Маърифатли ёш – жаҳолатга қалқон” шиори остида ёшларнинг чиқиши, “Мўтадиллик – нажот, мутаассиблик – ҳалокат!” шиори остида ўспирин қизларнинг чиқиши, “Отинойилар - жаҳолатнинг душмани, маърифатнинг байроғи” шиори остида заковат ўйини (Фатволар тўплами ва ихтилоф китоблари асосида), “Мутаассиблик – дин эмас, ҳақиқатдан адаштиришдир” шиори остида отинойиларнинг саҳна кўриниши, Поп туман бош отинойиси А.Сайдуллаеванинг олти ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича сарҳисоби бўлиб ўтди.
Семинар якунида фаол иштирок этган отинойилар ташаккурнома ва эчдалик совғалар билан мукофотланди.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати