• Home
  • Янгиликлар
  • Ҳожиларимизнинг она Ватанга қайтишлари якунланди
Янгиликлар

Ҳожиларимизнинг она Ватанга қайтишлари якунланди

Ҳожиларимизнинг она Ватанга қайтишлари якунланди

📣  24 июнь куни  Наманган ҳожиларининг охирги гуруҳлари вилоятимизга қайтиб келишди.

🗣 Айтиб ўтиш жоиз, бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли ва шукуҳли ташкил этилди.
Ҳаж арконларини тўлиқ бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада яратилган қулай шароитлар кўплаб мусулмонларнинг эътиборига, эътирофига сабаб бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.  Давлатимиз раҳбари улар учун яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
Муфтий ҳазратлари Ҳаж амалларини сидқидилдан, мукаммал адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини таъкидлади.

Бу йилги ҳаж мавсумига янада юқори даражада тайёргарлик кўрилиб, барча зарур шароитлар ҳозирланди. Бундан қалбида шукроналик ҳисси жўшган юртдошларимиз муқаддас жойларда туриб, Яратгандан мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Суҳбат самимий ва кўтаринки руҳда ўтди. Муҳтарам ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, маҳаллаларда ижтимоий муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатишларига умид билдирилди. 

✈️ Эндиликда ибодатларни осойишта адо этган зиёратчиларимиз муборак заминда Ҳақ таолонинг фарзи – Ҳаж амалини чиройли адо этиб, соғу саломат юртга етиб келганлари ва яқинлари дийдорига етишганлари учун шукроналар айтиш баробарида эл-юрт ҳаққига ва Юртбошимиз ҳамда барча масъуллар ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

Маълумот учун: “Ҳаж-2025” дастури доирасида Наманган халқаро аэропорти орқали 5083 нафар зиёратчиларни кутиб олиш якунланди. Улардан 1684 нафари наманганлик бўлиб, шундан 1647 нафари зиёратчи, 34 нафари гуруҳ раҳбари ва 3 нафари хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳ аъзоларидир.

photo_2025-06-25_08-14-35.jpg
photo_2025-06-25_08-14-38.jpg
photo_2025-06-25_08-14-46.jpg
photo_2025-06-25_08-14-49.jpg
photo_2025-06-25_08-14-52.jpg
photo_2025-06-25_08-14-55.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати