• Home
  • Янгиликлар
  • Норин туманидаги “Ғоиб Бува“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди
Янгиликлар

Норин туманидаги “Ғоиб Бува“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

Норин туманидаги “Ғоиб Бува“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди

18 август куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, отин ойилар ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Норин туманидаги “Ғоиб Бува“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

🔹Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Норин туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔻Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
⚪️биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
⚪️иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
⚪️учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

🔵Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Норин туманида фаолият олиб борди.

🔹Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Норин тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

Наманган бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Норин туманидаги 40 - 38 - ҳамда 35- мактабларда таҳсил олгувчи 51 та кам таъминланган оиланинг фарзандларига мактаб формалари ҳамда ўқув қуроллари туҳфа этдилар.

⚡️Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

photo_2025-08-19_08-16-02.jpg
photo_2025-08-19_08-16-11.jpg
photo_2025-08-19_08-16-14.jpg
photo_2025-08-19_08-16-17.jpg
photo_2025-08-19_08-16-20.jpg
photo_2025-08-19_08-16-25.jpg

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати